Инсон учун дунёдаги энг ёқимли ва ширин нарса нима эканлигини биласизми? У нимасиз яшай олмайди? Тўғри жавоб — уйқу.
Тасаввур қилингки, узундан узун ва жуда зўр бериш билан ўтган кундан кейин сиз севимли кроватингизга етиб келиб, кўрпанинг тагида мазза қилиб чўзилиб энди кўзингизни юммоқчи бўлган эдингиз ҳамки, бирдан бу оромни трактор ёки моторнинг овозини эслатадиган ўта ёқимсиз товуш бузиб, ўрнингиздан сакратиб юборади. Бир қарасангиз – турмуш ўртоғингиз бутун хонадонни хурракка тўлдириб, ҳеч нарса бўлмаганидай мазза қилиб ухлаб ётибди.
Унга мазза! Сизнинг уйқунгиз белидан яхшигина тепки еди. Сиз бу безиллатувчи шовқинни тезроқ ўчириш мақсадида ўзингиз қалтираган ҳолатда ёстиқ билан бошингизни ёпишга ҳаракат қиласиз ёки кроватдаги қўшнингизни бошқа ҳолатга келтириб қўйиш учун уни турта бошлайсиз. Таниш ҳолатми? Унда хуррак тўғрисида қизиқарли фактлар билан танишинг. Дунёдаги кўпчилик оилалар хуррак туфайли ажралиб кетиш чегарасида, ҳатто, хуррак сабабчи бўлган маиший қотиллик ҳодисалари ҳам маълум. Бундай ҳолларни олдини олиш учун хурракдан халос этувчи самарали воситалардан фойдаланиш керак. Агар хуррак эрда ҳам, хотинда ҳам кузатилса бу сабаб туфайли ажралиб кетиш эҳтимоли нолга тенг. Ўзингиз ўйлаб кўринг, ахир улар бир бирига халақит бермайдилар. Балки ким узоқроқ ва баландроқ хуррак отиш бўйича онгсиз равишда мусобақада қатнашаётгандирлар. Авваллари одамлар таҳминан 40 ёшлардан ўтганидан кейин хурракдан озор кўра бошлаган, бироқ йил сайин бу ёш пасайиб боряпти. Ёш авлодда хуррак отишга мойиллик 10-20 олдингига нисбатан анча кўпайиб кетган. Дунёдаги энг «хуррак отувчи» миллат бу корейслар, уларда узун ва юмшоқ танглайига боғлиқ хуррак отишга унловчи қандайдир табиий мойиллик бор. Хуррак отиш бўйича иккинчи ўринни америкаликларга берса бўлади. Бироқ бунинг сабаби мутлақо бошқа. Гап шундаки, Америкада ўта семизлик дардига чалинганларнинг миқдори дунёдаги энг баланд кўрсаткичга эга. Семизлик эса уйқунинг бу ноўрин хоссасига жуда катта қулайлик яратиб беради, чунки бўйин атрофидаги ёғ нафас олиш йўлларига босим ўтказиб ўз-ўзидан тунги шовқинни келтириб чиқаради.
Чекувчи одамлар уйқунинг бу тарздаги бузилишига чекмайдиган одамларга нисбатан кўпроқ дучор бўлиш эҳтимолига эга. Худди шу нарса спиртли ичимликни истеъмол қилувчиларга, ундан ҳам кўпроқ сурункали равишда суиистеъмол қилувчиларга тегишли. Шунинг учун ҳам агар ичиш билан чекиш каби зарарли одатлар батамом ташлаб юборилса атрофдагиларга уйқудан ором олишга халақит беришни тўхтатиш мумкин.
Гоҳида бу ёқимсиз товушларнинг сабаби аллергия ҳам бўлиши мумкин. Аллергия туфайли бурун-томоқ бўшлиғи оқа бошлайди, бу эса ўз навбатида хурракни кучайтириб юборади. Бу ҳолда аллергияга сабаб бўлаётган аллергенни аниқлаб уни йўқотиш керак. Шундан кейин сиз чақалоқдай бемалол ухлашингиз мумкин.
Аслида, хуррак болаларда умуман учрамайди деб айтиб бўлмайди. 7 ёшгача бўлган болаларнинг 5 фоизида ҳам бу касаллик учраб туради. Агар олди олинмаса, болаларнинг ёши ўтган сайин бу кўрсаткич 10 фоизни ташкил этиши мумкин.
Агар ота-онангиз ашаддий хурракдор бўлган бўлса сиз ҳам «олмадан узоққа думалаб кетмаганингиз» эҳтимоли жуда баланд, чунки хуррак авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтиши мумкин.
Америка Қўшма Штатларида ҳар йили чамаси 3000 киши уйқуда нафас олишнинг обструктив тўхтаб қолиши туфайли оламдан кўз юмади.
Ҳар йили уйқунинг бузилиши ишлаб чиқаришларда кўнгилсиз ҳодисанинг рўй бериши ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг пасайиб кетиши ҳисобига корхоналарга 70 миллиарддан зиёдроқ зарар келтиради.
Уйқуда нафас олишнинг тўхтаб қолишидан жабр кўрадиган одамлар бошқаларга нисбатан 7 баробар кўпроқ автоҳалокат қурбони бўлиб қолади.
Буюк Британиялик 60 ёшли пенсионер аёл Дженни Жерменнинг хуррак товуши самолёт шовқинидан ҳам баландроқ. Бу аёл хурраги овозининг баландлиги 111,6 децибелга тенг, бу трактор двигатели товушидан 13 децибелга, поезд шовқинидан 11 децибелга ва самолёт двигателининг шовқинидан 8 децибелга баландроқ.
Уинстон Черчилл коняк билан сигараларни жуда ёқтирарди. У кечаси шу даражада хуррак тортар эдики, бечора рафиқаси отишма бошланди деб ўйлаб саросимага тушиб ётоқхонадан қочиб чиқиб кетарди. Уларнинг бахтли оилавий турмушининг охирида Черчилл хоним умрини махсус овоз ўтказмайдиган изоляцияга эга бўлган ётоқхонада ўтказган.
Америка Қўшма Штатларидаги Саломатлик Миллий Институтининг тадқиқотлари шуни аниқладики, гравитациянинг йўқлиги астронавтларга уйқу пайтида хуррак отмаслик имконини берар экан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|