TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Яқинда Россиянинг Екатеринбург шаҳар суди 27 йил давомида кўплаб хотин-қизларни зўрлаб, кейин шафқатсизларча ўлдириб келган маньяк Дмитрий Баласовга нисбатан ҳукм эълон қилди.
Тергов материалларида таъкидланадики, Баласов исмли бу нонкўр ва ғофил банда илк жиноятини 1992 йили содир этган. Истироҳат боғида вояга етмаган қизалоқнинг номусига теккан. Кейинчалик буткул бошқа жиноят содир этиши туфайли қамалди. 2009 йили турмадан чиқиб яна ўзининг чиркин ишларини бошлади. 2014 йил сентябрига қадар Екатеринбург шаҳридаги Железнодорожний, Кировский, Октябрский, Верх-Исетский каби ҳудудларда ёлғиз келаётган аёл ёки қизни тўхтатиб, олдинига пул ва қимматбаҳо буюмларини тортиб олган. Кейин ҳайвонийчасига ҳирсини қондирган. Якунида эса калтаклаш, бўғиш орқали жабрдийдаларни ўлдириб юборган. Ана шундай жабрдийдалардан бири Оллоҳнинг инояти билан ўлмай қолган экан. Маньякнинг устидан полицияга шикоят қилган. Маньяк қўлга олинган ва озодликдан маҳрум этилган.
Сўнгги жиноятини 2014 йил 14 сентябр куни тунда содир этган. Шаҳарнинг тор ва кўздан пана кўчасида ўрта яшар аёлни тутиб номусини поймол қилишга уринганда, кутилмаган ҳодиса юз берган. Аёл қочиб қола билган ва полицияга шикоят аризаси билан мурожаат этган. Аммо маньяк Баласов полиция таъқибидан қочишга эришди. Уни 2018 йил 11 январидагина қўлга олишди. Бунга қадар маньяк яна 12 нафар бегуноҳ ва вояга етмаган қизалоқларнинг номусини булғаб, ўлдиришга улгурибди.
Суд бу худонинг ғазабига учрагур исқиртни бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этди. Бироқ прокурорлар норози. Бу кимсага ўлим жазоси ҳам камлигини айтиб ўз норозиликларини баён этишди. Фақат ўлдиришнинг имкони йўқ-да. Россияда ҳам ўлим жазоси аллақачонлар бекор қилинган. Афсус.