Африка қитъасидаги Саҳрои Кабирнинг бир қисми ҳисобланган Тенере саҳроси 400 000 километрларга чўзилиб кетган. Бу саҳрода гиёҳ ўсмайди. Аммо ўртасида бир дона акация дарахти қад ростлаган. Уни ер юзида ёлғиз дарахт сифатида қадрлашади. Тарихий маълумотларда қайд этилишича, бу ёлғиз дарахт 300 йил олдин пайдо бўлган экан.
Шунча йилдан бери акация ўткинчи карвонларнинг жаннатига айланган. Одамлар шу ерга келганда тўхтаб, акациянинг соясида ҳордиқ чиқаришган, нафас ростлашган. Дарахтнинг ёнгинасида иккита қудуқ ҳам бўлган. Улар тўхтаб, дарахт соясида ўтирганча қудуқ сувидан ичиб ташналикни қондиришган.
Саҳрога яқин манзилларда яшовчиларнинг ёлғиз дарахт ҳақида ўз тахминлари бор. Тахмин қилишларича, қачонлардир бир ўсмир чақмоқ ва момоқалдироқ худосига сиғинишдан, уларнинг шарафига қурбонлик келтиришдан бош тортган. Шунда худоларнинг ғазаби қўзғаб, ўсмирни дарахтга айлантириб қўйган экан.
Маҳаллий аҳволи вакиллари илгари ёлғиз дарахт бўлмиш акацияни қаттиқ туриб ҳимоя қилишарди. Унинг бир дона новдасини синдиришга ҳам рухсат беришмасди. Лекин саҳродаги бўронлар бундай тақиқловларни тан олмайди. Ёлғиз дарахтнинг танаси кунларнинг бирида кучли бўрон таъсирида дарз кетган. Лекин шунга қарамай, акация ўткинчи карвонларнинг соясида дам олиб жон сақлашларини таъминлашда давом этган. Надоматлар бўлсинки, 1973 йили маст ҳолда юк машинаси рулига ўтирган ҳайдовчи катта тезликда келиб автомобилни шу дарахтга урган.. Шунинг билан ёлғиз дарахт нобуд бўлган. Мутасаддилар акациянинг танасини Нигер давлати пойтахти Ниамей шаҳрига олиб бориб музейга қўйишган. Дарахт қад ростлаб 300 йил яшай олган жойга эса металлдан ёдгорлик ўрнатишган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|