Seshanba, 31.12.2024, 02:37
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 5
Mehmon: 5
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Aprel » 29 » Хосиятсиз тут

12:19
Хосиятсиз тут
Аслида, бундай ажойиб гўшани манзил тутиш камгап, камсуқум, ювош курсдошимиз Тожиалидан чиққан эди. Бошида унинг гапларига унча аҳамият бермаган бўлсак-да, тинмай яшил «лагер»ни мақтаётган курсдошимизнинг сазаси ўлмасин деб ўша жойни кўздан кечирдик. Ажойиб!
Ўн гектарча чиқадиган дарахтзор, ям-яшил майсалар, қушларнинг сайраши кўнгилга ажиб хушнудлик бахш этади. Айниқса, ўрмончамизда (кейинчалик биз уни шундай атайдиган бўлдик) маймунжон, смородина ва бошқа тоғ меваларининг сероблигини айтмайсизми?

— Яшанг, Йўлдошалиев! — хоразмлик курсдошимиз Бобохон Тожиалининг елкасига қоқиб қўйди. — Болалар, дарров штабга борамиз. Трактор-тележка айтиб, каравотларимизни шу ерга олиб келамиз. Ҳеч кимга индамаймиз. Шу саккизтамиз турсак бўлди. Одам кўпайса, бош оғриғи ҳам кўпаяди.

— Ғижинов рухсат берармикин? — хавотирланганча курсдошларимга юзландим.

— Амалиётни шу яқин орадаги қишлоқлардан бирида ўтказамиз, деймиз. Унга нима фарқи бор? — Шавкатнинг фикри ҳаммамизни хотиржам қилди.

Хуллас, биз қишлоқ хўжалиги институтининг битирувчи курс талабалари амалиёт ўтказиш учун чеккароқ тумандаги далалар бағрини паноҳ тутдик. У десак бу деб, бу десак у деб, инжиқлиги жон-жонимиздан ўтиб кетган Ғаниев — (биз уни Ғижинов деб атардик) амалиёт раҳбаримизни амаллаб кўндирдик-да, Тожиали Йўлдошалиев топган «оромгоҳ»га йўл олдик. Дарахтзорлар орасига каравотларимизни бетартиб қўйиб олдик-да, дарров тўрт-бешта тошни тахлаб қўйиб ўчоқ ясадик. Ахир бу ерга росманасига дам олгани келганмиз-да. Яшил масканимиз биз учун чинакамига оромгоҳга айланди. Амалиёт ўташ даврида ишлаганимиз учун бизга маош ҳам тўланарди. Пулимизга тоғ пастидаги қишлоқчадан товуқми, қўзичоқми, қуёнми сотиб олиб келардик, кейин эса саккизта Робинзон маза қилиб базму жамшид уюштирардик. Ўрмончамизнинг олд қисмидан тип-тиниқ зилол сувини шовуллатиб анҳор оқарди. Ҳар куни қучоғида осмонни чўмилтирадиган анҳорга шўнғиб, қимиз ичардик. Ҳаммамиз «Йўлдошалиев» деб ҳурмат қиладиган ювош Тожиали беш-олти ўтовдан иборат қишлоққача боришини интиқ кутардик. Чунки дўстимиз у ерда бир қозоқ кампир билан она-бола тутинган эди. Тожиали унинг айрим юмушларига ёрдам берар, ўтин ёриб, қўй-қўзи-ю, от-туясининг ем-хашагини ташларди. Кўриб турибсизки, сут-қаймоқ, қимиздан камчилигимиз йўқ эди. Кейинчалик кампир ёнимизга келиб ош-овқатимизга қарар, қизиқарли ҳикоялар айтиб бериб, суҳбатимизни қизитарди. Қозоқ кампир Тожиалини жуда яхши кўрарди, биз уни Йўлдошалиев деганимиз учун ҳам, шеше (сурхондарёлик Эркин уни шундай атарди) ҳаммамизни «Жўлдосали» дерди. Мен — оқ Жўлдосали, Эркин — узун Жўлдосали, Тожиали — Жўлдосали, Шавкат — қора Жўлдосали, Амир — кичик Жўлдосали, Абдужалил — камгап Жўлдосали, Шоқосим — йиртиқ Жўлдосали (биз унга йиртиқ деб ҳазиллашардик), Бобохон — сариқ Жўлдосали эдик. Хуллас, кампирнинг ташрифи биз, шумтака талабаларнинг завқини оширарди. Деярли ҳар куни овқатимиз қозонкабоб ё димлама бўларди. Бир куни қўққисдан Шавкатнинг сихкабоб егиси келди. Бу тансиқ таомнинг номини эшитган бутун гуруҳ иштаҳаси очилиб, энтикиб қўйди.

— Қани, болалар, дарров тараддудни бошлайлик-чи?

Овқат деса ўзини томдан ташлашга тайёр Бобохон гўшт тўғрашга тушиб кетди. Эркин билан Абдужалил пиёз арчишга ўтириб, мен Шавкатни олдимга солиб тошлардан қўра ясашга уннаб кетдик. Ўз-ўзидан Тожиали, Амир ва Шоқосимга ўтин топиш қолди. Очиқ «ётоғ»имиз олдида каттакон тут дарахти қуриб ётарди. «Ўтинчи»ларимиз узоққа боришга эриниб, кекса тутнинг шохларидан синдириб олишга тушдилар.

Уларни кузатаётган қозоқ кампир:

— Чироғларим, бу тутга тегманглар. Хосияти жўқ. Бошқаларидан олинглар, — деб қўйди.

Кампирнинг гапига ҳеч ким эътибор қилмадими ё ишонишмадими, хуллас, тутнинг қуриган шох-шаббаларидан ўтин ғарамлашди. Зум ўтмай, кабоб дастурхонимиз «тахт»ини эгаллади. Албатта, бундай қўлбола кабоб қиттаккина узум сувисиз ўтмайди. Қорин тўйиб, ғамлар тарқаб, дастурхонга фотиҳа ўқилгач, биров штабимиз жойлашган клубга — концертга кетмоқчилигини айтди. Яна кимдир қишлоққа телевизор кўргани кетадиган бўлди. Мени эса кундузги чарчоқ ҳордиққа ундаётганди. Шерикларимга ухламоқчилигимни айтдим. Тожиали ҳам мен билан қолмоқчи бўлди. «Казарма» тинчигач, ўзимни каравотга отдиму, бир-бирига тобора чирмашиб кетаётган киприкларимни юмдим. Қанча ухлаганимни билмайман. Бир маҳал инқиллаб, инграган товушдан уйғониб кетдим. Тожиали ўзини у ёқ-бу ёққа ташлаб, инграниб ётарди.

— Сенга нима бўлди? — унинг пешонасига қўлимни қўйиб сўрадим.

— Билмайман, Тоҳир, қорним оғрияпти. Биқиним санчяпти. Ўлиб қоламан… — у  зўрға гапирарди.

Раҳмим келди. Шу топда нима қилишни билмай бироз саросималандим. Кейин уни суяб, курсимиз штаби жойлашган жойга олиб бордим. У ерда шифокор уни кўрди-ю, кўричак бўлганини айтиб, «Тез ёрдам» чақирди. Туни билан Тожиалининг ёнида қолиб, операция тугагач, тонгга яқин жойимга қайтдим. Кеча ўтин олаётганида қозоқ кампир айтган гаплар оғайниларим қатори менинг ҳам эсимда йўқ эди…

Бу воқеадан бир ҳафта ўтиб, айнан ўша куни — жума куни, овқатдан кейин яна шерикларим тўрт томонга тарқалишни режалаштиришди. Ҳалигача ўйласам, ғалати бўлиб қоламан, ўшанда мени ҳам кино кўргим келаётганди-ю, аммо штабга боришга оёғим тортмаётганди. Хуллас, бормадим. Курсдошларимиз манзилига етиб-етмай кун бўйи кайфияти бузилиб юрган Эркин «вой-вой»лашга тушди. Уни ҳам бир амаллаб жамоа хўжалиги марказигача олиб бордим. У ердан эса тўппа-тўғри туман касалхонасининг жарроҳлик бўлимига!

Янаги ҳафта жума куни ҳамма ўзидан хавотирда. Балки, ҳазми оғир овқатни еганимиз учун шунақа бўлаётгандир, деган хаёлга бориб, шу оқшом енгилгина тамадди қилиб олдик. Яна одатимизча ҳордиқ учун тарқалишаётган эдик. Шавкат менга қараб тўнғиллаб қўйди:

— Тоҳир, сен бормай тур. Менинг мазам бўлмаяпти.

— Оббо, шуни сал эртароқ айтсанг бўлмайдими? Қоронғи тушиб, оёқдан қолишингни кутаётганмидинг?

Унга шундай деб бақирдим-у, дарҳол болалардан бирини қишлоққа — улов топиб келишга жўнатдим. Амир орқасига тележка боғлаган тракторни топиб келгунча Шавкат ғужанак бўлиб, инқиллаб ётган эди…

Ярим тунда Шавкатни жарроҳлик хонасидан алоҳида хонага ўтказишди. Очофатнинг кўзларини очишга мадори йўғ-у, «Менга товуқ шўрва олиб кел», дейди инқиллаб. Унинг истагини бажариш учун «шаҳарча»мизга келдим. Қарасам, болалар юк машинасига ҳамма нарсаларни юклашяпти.

— Агар шу ерда яшайдиган бўлсак, қолганларимиз ҳам кампир айтган тут жинининг қурбонига айланамиз. Қуриб кетсин тутиям, Жўлдосалининг шешесиям.

Бобохон ғудрана-ғудрана қозонни юк машинасига ортди. Курсдошимнинг охирги жумласидан сергак тортдим. Ўша куни ўтин олганимизда кун жума эди. Шундан кейин ҳафтанинг уч жумасида уч оғайнимиз кўричак бўлди. Мен қуриб, қовжираб турган тутга қарадим. Бу дарахтда қандай синоат бор экан?!

Бу воқеанинг юз берганига ўттиз йилдан ортиқ вақт бўлди. Шу давр мобайнида талабалик дамларимнинг олтин онларини эслаб, соғинч аралаш энтикиш билан қўмсаганимда, ўша соҳир манзарали гўшада рўй берган сирли ҳодиса ҳайратим дунёсини ҳаяжонга тўлдиради. Ҳанузгача бу жумбоққа бирортамиз ечим топмадик. Тутда қандай синоат борлиги, нима учун қозоқ кампир уни «хосиятсиз» деб атагани ҳануз мавҳумлигича хотиротларимиз варақларида турибди…

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot kun.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 968 | Qo'shdi: #uznews, #xabarlar, #Yangilik, #Yangiliklar, #habarlar, #новости, #news, #ahborot, #newsuz | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz