Оламга ўз нигоҳлари билан боқаётган, эндигина дунёни ўрганаётган гўдак нигоҳи хориж қўғирчоқларига тушганда, унинг очиқ-сочиқ кийимдаги қоматини жажжи қўллари билан ушлаганда онг остида бегона ғоя, ёт унсурлар пайдо бўла бошлайди.
Бу эса ўз-ўзидан бола руҳиятига таъсир қилиб, ўзи билмаган ҳолда ғарбона услубда ишланган қўғирчоқларга тақлидан кийинишга, юриш-туриш, пардоз-андозга кўника бошлайди. Хорижий ўйинчоқлар оғушида улғайган бола миллий ғурур ва миллий ифтихор туйғуларидан узоқ, аксинча, ғарбона дунёқараш ва тарбияга мойил тарзда вояга етади. Равшанки, бундай тарбия эртамиз эгаларининг келажагига соя солади.
Андижон шаҳрида "Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан "Маънавият фестивали” доирасида ўтказилган "Миллий қўғирчоқларнинг бола тарбиясидаги ўрни” мавзусида илмий-амалий анжуманда шу ва шу каби муаммолар муҳокама қилинди.
Таъкидландики, миллий қўғирчоқ ҳамда ўйинчоқлар бола психологиясида миллий ўзликни англаш билан бирга, ўзимизнинг табиий хом-ашёлардан тайёрланганлиги сабаб, унинг саломатлигига ҳам ҳеч бир зарар етказмайди. Миллий қўғирчоқларимизнинг тайёрланиш тарихи аждодларимиз ҳунармандчилигига бориб тақалиши эса барчамизни ғурурлантиради.
– Боланинг дастлабки дўсти – ўйинчоқлардир, шу боис фарзанд тарбиясида, қўғирчоқларнинг ўрни беқиёс, – дейди тарих фанлари номзоди А. Шамшетова. – Ота-оналар буни англаган ҳолда фарзандларига миллийликка йўғрилган қўғирчоқ ва ўйинчоқларни олиб беришлари керак. Жумладан, "Зумрад ва Қиммат”, "Уч ака-ука баҳодирлар”, "Ёрилтош” каби эртак қаҳрамонлари миллий ғурур ва миллий онгни юзага чиқаришда муҳим аҳамият касб этади.
Анжуманда, шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан чоп этилган "Ёш ота-она китоби” ва "Бахтли бола маънавияти” китобларининг тақдимоти ўтказилди.
"Оила деб аталмиш муқаддас қўрғонга қадам қўяётган ёшлар учун ажойиб йўриқнома, ҳаётий шамчироқдир”, – дейди "Маърифат” тарғиботчилар жамияти раиси Б.Хусанов мазкур китоблар ҳақида.
Тадбир сўнггида миллий қўғирчоқларимиз иштирокида театр томошаси намойиш этилди.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|