Чеченистон маданият вазири хонандаларга ҳукуматнинг рухсатисиз куйлашни тақиқлади.
Амалдорнинг сўзларига қараганда, чечен хонандалари дуч келган жойда ва ҳар қандай қўшиқни куйлаши керак эмас, чунки "Мамлакатда ота, ҳукумат ва қонун бор”.
Чеченистон маданият вазири Хож-Бауди Дааев ижтимоий тармоқларда юртдошлари томонидан машҳур бўлиб кетган чечен поп-хонандаларига ҳукуматнинг рухсатисиз қўшиқ куйлаши ва концерт беришини тақиқлади. Дааевнинг мусиқачилар билан бўлиб ўтган учрашуви ҳақидаги лавҳа Чеченистоннинг давлатга тегишли "Грозный” телерадиокопаниясида намойиш қилинди.
Лавҳада таъкидланишича, сўнгги вақтларда YouTube "чечен урф-одатлари ва анъаналарини четлаб ўтиб” кенг омма олдида чиқиш қилаётган ўзини артист деб ҳисобловчилар учун майдонга айланиб қолди. Шу билан бирга анъанавий чечен ансамбль ва ижрочилари "жаҳоннинг турли бурчакларида чечен маданияти ва гўзаллигини намоён қилаётганликлари – бу республика маданият вазирлигининг кўп йиллик меҳнатларининг самарасидир”. "Грозный” журналистининг сўзларига қараганда, айнан вазирлик томонидан ташкил этилган механизм туфайли чечен усули сақлаб қолинган, унда ортиқча бирор бир нарса йўқ.
"Бугунги кунда Чеченистон артистлари – бу қатьий либос ва камтарона ижродир, ўзини ҳаваскор артистлар деб атовчилар эса Чеченистон Республикасида ўрнатилган меъёрлар доирасидан чиқиб кетишган”, – дейди кадр ортидан телеканал мухбири.
Шундан сўнг маданият вазири Дааев ўзининг хонасида поп-ижрочилардан бирининг иштирокидаги клипни томоша қилади ва бу клипда "бирорта ҳам сўз йўқлигини”, "бирорта ҳам нақорат йўқлигини” таъкидлайди. Амалдорнинг айтишича, агар кимдир артист бўлмоқчи бўлса, унда албатта Маданият вазирлиги қошидаги махсус комиссия томонидан тасдиқланган репертуар бўлиши керак. Бу комиссия Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров топшириғига кўра ташкил этилган ва қўшиқ "мусиқаси ва сўзлари чечен маданиятига мос келиши”ни текширади. Шундан кейингина, яъни бу комиссия томонидан расман маъқуллаганидан кейингина, қўшиқ "халқ ҳукмига ҳавола қилиниши мумкин”. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|