Мен бугун жудаям хафаман. Нега дейсизми? Сабаби дайректга бир кишидан келган SMS.
Нима эмиш, менинг кузатувчиларим порахўр ва совғага ўч эмиш, агар совға бермасам, коммент ҳам ёзмасмиш, лайк ҳам босмасмиш… Унақамас-ку, а… ёки шунақами? Йўқ, йўқ, унақамааас…
Менинг кузатувчиларим энг самимий ва энг садоқатли, дедим…
Келинглар, ўша одамга исботлаб берайлик энг зўр, энг фаол, ҳеч нимага сотилмайдиган, ҳеч нарса тама қилмайдиган, оддийгина қилиб айтганда, энг самимий ва чин дилдан лайк босадиган, коммент ёзадиган мухлислар эканлигингизни!
Мен бунга ишонаман!
PS: Ҳар бирингиз мен учун қадрлисиз ва яхши-ёмон гапларингизнинг ҳар бирини инобатга олишга ва беэътибор қолдирмасликка ҳаракат қиламан.