TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Хонанда Муниса Ризаева яқинда «Milliy TV» телеканали мухбирига катта интервью берди. Интервью давомида нима учун ҳануз турмушга чиқа қолмаганига ҳам ойдинлик киритиб ўтди.
— Мен артистман, — деди Муниса. — Менга уйланишни истаган кўпчилик йигитлар хонандаликни ташлашим тарафдори. Чунки эркак киши хотинининг хонандалиги, давраларда қўшиқ айтишини қабул қила олмайди. Кўпчилик эркаклар эса барчанинг кўз ўнгида бўлишни исташмайди. Оддий ҳаёт кечиришни хоҳлашади. Худди шу нарсалар турмушга чиқмаётганимнинг асосий сабаблари ҳисобланади. Тўғри, шундай бир йигит бор эдики, мен у йигит учун ҳамма нарсага тайёр эдим. Афсуски, у мендан юз ўгирган. Одамларнинг миш-мишлари, асоссиз айбловлари ўша йигитни мендан воз кечишга мажбур этди. Тан оламан. Ўшанда росмана депрессияга тушиб қолганман. Айрилиқни қабул қилишим жуда қийин кечган. Аммо ҳаммаси ўтиб кетди. Ҳозир бахтиёрман…
Муниса Ризаева яна бир нарсани тан олиб айтдики, ҳозирги кунда уни қаттиқ севгувчи, у ҳақида қаттиқ қайғурадиган, қадрлайдиган бир йигит бор экан. Улар учрашишда давом этишмоқда. Худо хоҳласа, келаси йил тўйлари ҳам бўлиши ҳақиқатга яқин экан.