TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Бугун эл суйган санъаткор, «Ниҳол» мукофоти совриндори Малика Эгамбердиеванинг никоҳ оқшоми экан. Бу ҳақда хонанданинг яқин дугонаси Дилсўз ўзининг инстаграмдаги саҳифасида маълум қилган. Келиннинг дугонаси никоҳ оқшомидан бир видеолавҳа ҳам жойлаштирган.
"Эътироф-2015” тақдимот маросимида "Йилнинг энг яхши аёл хонандаси” номинацияси ғолиби Малика Эгамбердиева бир гал "Бекажон” газетасига берган интервьюсида «Ният қиламанки, турмуш ўртоғим мени, санъатимни ҳурмат қиладиган инсон бўлсин. Касбимни тушунмайдиган одамга турмушга чиқмайман”, деган эди. У ниятига етганидан беҳад хурсандмиз.
Маълумот ўрнида: Малика Эгамбердиева 1990 йили Наманган вилояти Поп туманида туғилган. 2005 йили мақомчилар кўрик-танловида ғолиб бўлган, 2009 йили «Қалбимда Ватан» кўрик-танлови лауреати ва «Ягонасан Ватан» танлови учинчи ўрин соҳиби бўлган. 2010 йили «Ниҳол» мукофоти билан тақдирланган, 2013 йили эса асосий Наврўз тантаналари якунида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков билан дуэт куйлаб чиққан. 2015 йилда эса Малика Эгамбердиева «Йилнинг энг яхши аёл хонандаси» сифатида «Эътироф» мукофотига лойиқ кўрилган. У Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитовани ўзига устоз деб билади.