TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Хонанда Лола отаси билан бўлган сўнгги мулоқотни эсга олди
Ўзбекистонлик хонанда Лола Йўлдошева отаси билан бўлган сўнгги мулоқотни ёдга олди. Бу ҳақда хонанда Instagramда пост қолдирган.
Санъаткорнинг Инстаграмдаги кузатувчиларидан бири унга отаси ҳақида сўзлаб беришни сўраган.
«Дадам сочларининг учига қадар интеллигент инсон эдилар. У киши жуда ақлли эди. Жуда сахий ва ноёб иқтидор эгаси. Ўта босиқ, ҳамиша ёқимли майин овозда гапирардилар. Мени назаримда, дунёда у киши жавобини билмайдиган ва доно маслаҳат бера оладиган саволнинг ўзи йўқ эди. Мен шахсий ҳаётимда ҳам, ижодим масаласида ҳам у кишига маслаҳат олгани мурожаат қилар эдим. Дадам мен суянадиган тоғ эдилар. У киши ўзларини яхши кўрардилар, ҳамиша эътибор қаратардилар, ҳамиша яхши кийиниб юрардилар, дидлари жуда нозик ва баланд эди… Дадам кўз ёрадиган маҳалимда албатта ёнимда бўлишга ваъда бергандилар ва мен у кишининг келишларини интиқлик билан кутаётган эдим… Дадам билан охирги у кишининг вафотларидан бир кун олдин гаплашганман… Ҳеч биримиз ўшанда бу сўнгги суҳбатимиз эканлигини ҳатто ҳаёлимизга келтирмаганмиз», – деб ҳикоя қилган Лола.