TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Америкалик хонанда Карди Би Instagram’даги саҳифаси орқали Fashion Nova мода бренди билан ҳамкорликда коронавирусдан азият чекаётган мухлисларига ёрдам беришини маълум қилди.
Хонанда 20 майга қадар умумий сумма миллион долларга етмагунча ҳар соатда кимгадир минг доллар ўтказиб беради.
«Карди Бидан минг доллар» акциясига Fashion Nova бренди сайти орқали ариза бериш мумкин.
Шунингдек, хайрия акциясида иштирок этишнинг шартлари бор: ариза берувчининг Instagram аккаунти очиқ бўлиши керак, чунки Карди Бининг шахсан ўзи аризаларни кўриб чиқади.
«Мен ушбу пуллар сизга ҳақиқатдан ҳам кераклигини текшираман. Шунинг учун мени алдашга уринманг», — деди хонанда мухлисларига мурожаатида.
Бу Карди Бининг иккинчи хайрия лойиҳаси. Аввалроқ хонанда Coronavirus қўшиғидан тушган барча маблағни пандемиядан азият чекаётганларга беришини айтган эди.