Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан хонадонлар хавфсизлигини таъминловчи ускуналар бепул ўрнатиб берилмоқда. Бу хонадонингизни куну тун назоратда бўлишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан Қарши шаҳри марказидаги кўп қаватли уйлар олдида ташкил этилган тарғибот тадбирида бу ҳақда батафсил маълумот берилди.
Тадбирда Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан келтирилган тарғибот автобуси Қарши шаҳри аҳолиси ва кенг жамоатчилик ўртасида, фуқаро хонадонлари ва халқ хўжалиги объектларини замонавий интеграллаштирилган техник қўриқлаш тизими, "ПРИТОК-А” қўриқлаш жиҳозлари орқали ишончли қўриқловни ташкил этиш юзасидан фуқаролар эътиборига тарғибот ишлари амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.
– Президентимизнинг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш хизмати томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида халқ хўжалиги объектлари ва фуқаро хонадонларида ишончли қўриқловни ташкил этиш юзасидан аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини ўтказиш белгилаб ўтилган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, капитан Исомиддин Самандаров. – Мазкур қарорга асосан, мана кўриб турганингиздек ушбу тарғибот автобусида замонавий жиҳозланган қўриқлаш мосламаларини фуқаро хонадонларига ўрнатилишини амалий тарзда кўрсатмоқдамиз. Бундан кўзланган асосий мақсад, жиноятчиликни олдини олиш ҳамда халқ хўжалик иншоотлари ва фуқаро хонадонларининг ишончли қўриқловини ташкил этишдир.
"ПРИТОК-А” қўриқлаш жиҳозининг қулайликлари шундан иборатки, симли телефон алоқаси бўлмаган ҳудудлар ҳам, симсиз уяли алоқа воситаси орқали махсус жиҳозларни хонадон ёки хўжалик объектларига ўрнатиб қўриқловни таъминлаш мумкин. Бундан ташқари, хонадон ёки хўжалик объектларга ташвиш хабари тушган вақтда дераза, эшикларга ўрнатилган қўриқлаш воситалари орқали қаердан хавф келганлигини аниқ кўрсатиб беради. Бу эса ўз навбатида хизматнинг сифатли ва ишончли қўриқловни ташкил этишда барча қулайликларни келтириб чиқаради.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, "ПРИТОК-А” жиҳозларини ўрнатиш Қўриқлаш хизмати томонидан фақатгина аҳоли хонадонлари учун бепул амалга оширилади ва кўрсатилган хизмат учун ойига икки томонлама шартнома асосида 17 (ўн етти) минг сўм этиб белгиланган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|