1. Агар италияликлар бир йилда ейдиган макаронни спагеттига айлантирилса, узунлиги 600 млн километрга тенг бўларди. Улар ер юзини 15 марта тўлиқ айланиб чиқарди.
2. Дунёда макароннинг 400 тадан 600 тагача тури бор.
3. Ўрта асрларда макарон Сицилияда кенг тарқалишни бошлаган. Ўшанда одамлар хамирдан тасмалар ясаб қуёшда қуритишган. Макарон худди шу йўсинда шакллана борган.
4. Италиядаги ишлаб чиқариладиган макарон маҳсулотлари фақат қаттиқ буғдой унидан тайёрланади.
5. Лапшани энг тез тайёрлайдиган одам сингапурлик Саймон Санг Кун Санг ҳисобланади. У 1994 йили атиги 1 дақиқада бир бўлак хамирдан жами 8192 та лапша кесишга улгурган.
6. Американинг Бруклин ва Нью-Йорк штатларида макарон ишлаб чиқариладиган завод 1848 йили очилган. Заводни франциялик Антуан Зерега исмли тадбиркор очган. Тайёр бўлган спагеттиларни эса қуёшда қуритган.
7. 2008 йили Украинадаги «Донбасс Палас» ресторани ошпази Стефано Беларди узунлиги 211, 5 метр, вазни 81 килога тенг макарон тайёрлашга эришди. Бу макаронга 13 кг ун, икки юзта тухум, 1 литр ўсимлик ёғи сарфланди.
8. Италияда йилига 3000 000 тонна макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
9. Спагетти ейиш бўйича жаҳон рекорди англиялик Питер Даудесуэлуга тегишли. У 91, 44 метр узунликка эга спагеттини 12 сонияда еб битирган.
10. Ҳар йили 25 октябрда дунёда Бутунжаҳон макарон куни байрам қилинади.
11. Тарихий манбаларда таъкидланишича, илк бор ер юзида макарон 1350 йиллари ўйлаб топилган экан.
12. Бир нечта ўткир тишлардан иборат санчқини (вилка) айнан макарон ейиш учун ўйлаб топишган экан.
13. Канаданинг «Оканаган» коллежида ҳар йили спагеттидан кўприк ясаш бўйича танлов ўтказилади.
14. 2005 йили Хуанхэ дарёси соҳилида макарон маҳсулоти жойланган қадимий тувакчани топиб олишган. Бу тувакчадаги макарон маҳсулотлари 4000 йиллик тарихга эга экан.
15. Кўпчилик макарон одамни семиртиради деб ўйлайди. Йўқ, макарон одамни семиртирмайди. У калорияга бойлигига қарамай, организм билан тез тил топишади.
16. Дунёда қизил ва яшил рангли макарон маҳсулотлари ҳам бор. Қизил макарон помидор, яшили эса шпинат ёрдамида бўялади.