1. Хитойда яшайдиган сув кийигининг эндигина туғилган боласи одамнинг бир кафтига жой бўлади.
2. Тимсоҳнинг ошқозони михни ҳам сира қийналмай ҳазм қила олади.
3. Дунёдаги чўчқаларнинг тенгярмиси Хитойда яшайди.
4. Кийикнинг ўт қопи бўлмайди.
5. Кўршапалак дунёдаги учишга учадиган, аммо ерда юра олмайдиган ягона сут эмизувчи жонзот саналади.
6. «Тарантул» лақабли заҳарли ўргимчак икки йил емишсиз яшай олади.
7. Агар олтин балиқчани қоронғи хонага қамаб қўйилса, унинг ранги оқариб кетади.
8. Аллигатор 100 йилгача умр кўради.
9. Фил тишининг ҳар бир донаси 4 килодан вазнга эга.
10. Ҳиндистонда жами 50 миллионта маймун истиқомат қилади.
11. Иккинчи жаҳон урушида америкаликлар кўршапалакни учиб кетаётиб ерга бомба ташлашга ўргатишган.
12. Чумоли ҳеч қачон ухламайди. Устига-устак унинг ўпкаси ҳам йўқ.
13. Сигирнинг 4 та ошқозони бўлади.
14. Африкада заҳарли капалак бор. Унинг заҳри бирдан 6 та ёввойи мушукни ўлдира олади.
15. Йўлбарснинг териси ҳам худди юнги каби ола-була бўлади.
16. Бегемот одамдан ҳам тезроқ югуради.
17. Филнинг вазни мовий кит тили вазнидан камроқ.
18. Куянинг ошқозони бўлмайди.
19. «Тош балиқ» деб номланган балиқ тури дунёдаги энг заҳарли балиқ ҳисобланади.
20. Китнинг юраги бир дақиқада 9 марта уради.
21. Ит бундан 14 000 йил олдин илк бор одамларга ошно тутинган.
22. Фил кунига 200 литрдан сув ичади.
23. Олмахон қизил рангни ажрата билмайди.
24. Товуқ бир йилда 260 тагача тухум туғади.
25. Сичқон оч қолса-ю, емиш топа олмаса, ўз думини еб битиради.
26. Капалакнинг кўзлари 12 000 тадан иборат.
27. Илон киприк қоқмайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|