Ҳиндистонлик 50 ёшли профессор 145 та ўқув юртини тамомлаган. Лекин тўхтаб ҳам қолмоқчи эмас…
50 ёшни қаршилаган ҳиндистонлик профессор Партибан 30 йил ичида жами 145 та ўқув юртини тамомлашга эришибди. Ўзи эса ҳозир Ченнай шаҳридаги турли коллежларда 100 та фандан талабаларга дарс беради.
— Мен 30 йил ичида ҳақиқатан 145 та дипломга эга бўлдим, — дейди Партибан. — Аммо бу билан тўхтаб ҳам қолганим йўқ. Ҳозир иш кунлари талабаларга дарс берсам, якшанба кунлари қайсидир ўқув юртига кириш ёки оралиқ имтиҳонларини топшираман. Нима қилай? Мактабда ўқиб юрган пайтларимда ҳамма соҳани чуқур билишни истардим. Шунинг оқибатида мактабдаги имтиҳонлардан йиқилганим йиқилган эди. Бироқ йиқилдим деб афсус чекмасдим. Қайта топшириб, ўзим хоҳлаган баҳога албатта эга бўлардим…
Партибан асосан ҳуқуқ, тижорат, санъат ва яна кўплаб соҳаларга йўналтирилган ўқув юртларини аъло баҳоларга тугатган. Ҳозир кўплаб коллежларда ўша соҳалар бўйича талабаларга дарс беради. Фақат бир муаммоси бор. Бу қадар илмли, билоғон, тиришқоқ олим бир кўрган одамни ёки манзилни хотирасида сақлаб қола билмайди. Йўналишдаги автобус, таксиларга чиқса, албатта кимлардандир бу транспорт воситаси қай манзилга боришини сўраб олишни унутмайди. Кўп бўларкан. У қайсидир коллежга келади-ю, талабаларга дарс бериш учун аудиторияга кириб кетаётиб, аслида нима учун бу ерга келганини ёддан чиқариб қўяди.
Партибаннинг рафиқаси банкда ишлайди. Тўққизта фан бўйича номзодлик диссертацияларини ёқлаган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|