TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Белоруссияда бу йилдан бошлаб сигирларга памперс кийдира бошлашди.
Аммо бунинг сира ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Негаки, сигирларга памперс кийдириш тажрибаси аллақачон Швейцария, Шимолий Корея, Австралияда қўлланиб улгурган. Белоруссияда эса президент Александр Лукашенко фермалардан бирига ташрифидан сўнг ўйлаб топилди. Қорамолларнинг ўта ифлос шароитда сақланиши, теваракни тутган бадбўй ҳид ва ниҳоят жониворларнинг гўнгга беланиб юриши Лукашенкони жуда ранжитган. Шунинг оқибатида қишлоқ хўжалик соҳасидаги икки нафар юқори лавозим эгаси ишдан ҳайдалган.
Белоруссиялик мутахассисларнинг айтишича, қорамолга памперс кийдириш нафақат атроф-муҳит тоза бўлишини таъминлайди, балки бу гўнгдан метан гази олишни ҳам осонлаштиради.
Бундан ташқари, Белоруссияда бир неча йилдан бери соғин сигирларга ёқимли мусиқа қўйиб бериш тажрибаси ҳам муваффақиятли тарзда қўлланиб келмоқда. Фермалардаги сигирлар Мусоргский, Моцарт, Бетховен, Шостаковичларнинг асарларини тинглагач, илгаригидан-да кўпроқ сут бера бошлабди.