ОЛТИНХЎР ҚЎЗИҚОРИН
Яқинда австралиялик олимлар «Fusarium oxysporum» деб ном олган қўзиқорин турининг ўзига хос, аммо ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган хусусиятини аниқлашди. Бу қўзиқорин она заминдаги олтин зарралари билан озиқланаркан. Олтин заррасини қай йўл билан топиб танасига сингдиради, ҳозирча маълум эмас. Аммо ўша зарраларни тола шаклига келтириб танасига маржон каби тизиб олиши лаборатория текширувларида ўз исботини сотди. Ажабланарлиси, бу қўзиқорин тури олтин ютиш ҳисобига яхши ўсаркан.
ГУЛ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР
1. Германияда дунёдаги энг кекса атиргул ўсади. У 1000 йилдан бери ўсишда ва бир-биридан ажойиб атиргуллар атрини таратишда давом этмоқда. Атиргулнинг бўйи аллақачон тўрт метрдан-да ошиб кетган.
2. Америка Конгресси қарорига кўра, 1986 йили атиргул миллий гул сифатида тан олинган.
3. Австралияда ўсадиган тропик гуллар шу заминдан бўлак дунёнинг ҳеч бир масканида учрамайди.
4. Қадимий Мисрда гул ўстиришни 4 минг йил олдин бошлашган.
5. Хризантема Японияда император гули ҳисобланади. Шу гул шарафига мамлакатда Хризантема ордени ҳам таъсис этилган. Японияда ўсадиган гулларнинг аксарияти ўзидан ҳид таратмайди. Чунки бу давлатда гуллардан ҳидлаб эмас, ҳуснига боқиб завқланишга одатланишган.
6. Дунёда энг тез ўсадиган гул лола саналади. Лола бир кеча-кундузда 2 сантиметргача ўсиши мумкин.
7. Америкадаги ёввойи фикус деб номланган гулнинг илдизлари 120 метргача етади.
8. Хитойда пион деб ном олган гул миллат фахри ҳисобланади. Хитойликлар пион хонадонлардан ёвуз руҳларни ҳайдашига қаттиқ ишонишади.
9. Кўплаб гуллар беморларни даволаш хусусиятига эга. Масалан, дельфиниум деган гулни қачонлардир қўл ва оёқлар синганда малҳам сифатида босишган. Гул жароҳатни жуда қисқа фурсатда битказа олган.
10. Жанубий Америка тоғ чўққиларида бир гул ўсади. У 150 йилда бир марта гуллайди. Гуллашга гуллайди-ю, аммо шу заҳоти ҳалок бўлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|