Хитой аҳолиси коронавирус муносабати билан эълон қилинган карантин, касалга чалиниш ваҳимаси ва бошқа шу каби муаммолар ортга чекиниб, одатий ҳаётга қайтгач, биринчи навбатда бозорларга бориб ит-мушук, кўршапалак сотиб олишга тушди. Ит-мушукни-ку, майли, тушунса бўлади. Лекин кўршапалакни ейиш…
Буни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Фақат шу нарса маълум. Хитойнинг Ухань шаҳрига илк коронавирусни худди ўша кўршапалаклар тарқатган экан. Негаки, кўршапалакларнинг иммунитети шу қадар мустаҳкамки, бир вақтнинг ўзида улар 20 тагача вирусни тарқатиш имконига эга.
Ҳозир Хитой жануби-ғарбидаги Гуйлин бозорига кирган одамнинг даҳшатдан тош қотиши тайин. Гўшт бозорида ит, мушук, кўршапалак, чаён ва бошқа жониворларнинг гўшти, қон иси атрофни тутган. Хитойликларнинг айтишича, кўршапалак ва чаён халқ табобатида жуда юқори баҳоланармиш.
Ҳаммаси илгаригидек. Савдогарларнинг қўли-қўлига тегмайди. Коронавирусдан халос бўлган хитойликлар худди узоқ йиллар турмада ўтириб озодликка чиққан аристон каби хурсандчиликларини яшира олишмаяпти. Бозорларда фақат бир янги манзара мавжуд. Бозорни махсус соқчилар қўриқламоқда. Улар бозорни журналистлар суратга олмаслиги учун қўйилган. Лекин барибир йўлини қилиб журналистлар суратга олишни қойиллатишяпти.
Эслатиб ўтамиз, Хитойда коронавирус тугатилгани ҳақида расман 24 март куни эълон қилишган.
Ҳозир дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 937 кишига етди. 47, 2 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. 193, 7 минг киши тузалиб касалхоналарни тарк этди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|