TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Хитойлик йигит 21 йил чап оёғида тўққизта бармоқ билан яшади…
Хитойнинг Луфэн шаҳрида истиқомат қилувчи 21 ёшли Ацзюнь исмли йигит онадан чап оёғида тўққизта бармоқ билан дунёга келган. Аммо ота-онаси бармоқларнинг ортиқчасини олдириб ташлаш фикридан йироқ бўлган. Эмишки, маҳаллий фолбинлардан бири қўл-оёқлардаги ортиқча бармоқлар яхшилик белгиси деб айтганмиш. Ваҳоланки, йигит эсини танигач, ўртоқларидан, тенгқурлар, танишлардан, айниқса, қизлардан бу нуқсони учун жуда уялган. Ҳатто, бирор қизга кўнгил қўйиш, муҳаббат изҳор қилишга ботина олмаган. Шу мутацияни деб шарманда бўлишдан чўчиган. Мана, ниҳоят 21 ёшга етгач, ўзи мустақил равишда врач қабулига борди. Рентген текширувидан ўтгач, врачлар жарроҳлик йўли билан ортиқча бармоқларни олиб ташлашди. Ҳозир у касалхонада зарур муолажаларни олмоқда. Яқин кунларда уйига кетаркан.
Ацзюнь дучор бўлган бу мутация тиббиётда «Полидактилия» деб аталиб, қон суради. У нафақат одамлар, балки ит, мушукларда ҳам учраб туради.