Қўқонда Хитойдан қайтган 20 ёшли талаба йигит вафот этди. Марҳум М.А. 2019 йилнинг кузидан буён Хитойнинг Гуйлинь шаҳрида ўқишда бўлган. Жорий йил 31 январь куни Хитойдан тўғридан-тўғри авиақатновлар йўқлиги учун Жанубий Корея орқали Ўзбекистонга қайтган.
Қўқон шаҳар давлат санитария ва эпидемиология назорат маркази томонидан берилган расмий изоҳда Хитойдан қайтган талаба вафоти тасдиқланиб, фуқаро ўлими дастлабки суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, ис газидан заҳарланиш оқибати келиб чиққанлиги, Хитойда тарқалган коронавирус хасталиги билан боғлиқлик аломатлари аниқланмагани таъкидланади.
Маълум бўлишича, жорий йил 5 февраль куни Ўзбекистон туманида яшовчи М.А. ўзи истиқомат қиладиган уй ҳаммомига ювиниш учун кириб кетиб, бир неча соат давомида қайтиб чиқмаган.
Шундан сўнг унинг яқинлари ҳаммом эшигини бузиб киришганида йигит жонсиз ҳолатда ётганига гувоҳ бўлишган.
Мурда дастлабки суд тиббий текширувидан ўтказилганида унда ис газидан заҳарланишга хос бўлган махсус специфик белгилар аниқланган.
Қайд этилишича, М.А. тил ўрганиш мақсадида 2019 йил 15 ноябрда Хитойга бориб, жорий йил 31 январь куни Жанубий Корея орқали Ўзбекистонга қайтган. У юртимизга қайтиб келган куниёқ Ўзбекистон туманидаги поликлиникада тиббиёт ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилган ва икки ҳафталик назоратга олинган бўлиб, унда ҳеч қандай касаллик аломатлари аниқланмаган.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|