TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Хитойнинг Ички Мўғулистон минтақасида бир туя ўзининг аввалги хўжайини ёнига қайтиш мақсадида 100 километрдан зиёд йўлни юриб ўтди. Шу ҳақдаги хабар "Truth Theory” нашри орқали тарқатилган.
Темур исмли йигит 2019 йил кузда ўзининг 20 яшар мода туясини бошқа бир чўпонга сотиб юборганди. Буни қарангки, орадан 8 ой ўтгач, жонивор аввалги соҳиби ёнига қайтгиси келиб қолди. Туя янги эгаси қарамоғидан қочди ва тоғ, қирлар оралаб, қўриқ, чўлларни ортда қолдириб 100 километрдан ортиқ масофани забт этди. Темур қадрдон жонивори танасида кўплаб яра изларини, шилинган, шишган жойларни кўрди. Бу белгилар туя анча-мунча тўсиқлар, довонлардан ўтиб келганидан далолат эди.
Шу воқеадан кейин Темур ўша таниш чўпон билан яна боғланди ва туянинг ўрнига бошқа бирор жонивор олишни таклиф қилди. Бир ўркачли содиқ дўстини эса ўзи билан олиб қолди. Шунча қийинчиликларни бошидан кечиргани эвазига туяга ўзига хос, юксак эътироф ва ҳурмат рамзи бўлган «хадак» — махсус маросимларда тақиладиган шарф ҳадя этди.