Шанхайда хитойлик мутахассислар томонидан COVID-19’ни зарарсизлантирувчи антитаналарга эга «JS016» дори воситасини клиник синовлардан ўтказишнинг биринчи фазаси бошланди, деб хабар берди daryo «Shanghai Daily» маълумотига асосланиб.
«Shanghai Junshi Biosciences» фармацевтика компанияси ҳамда Хитой Фанлар академияси ҳузуридаги Микробиология институти ҳамкорлигида яратилган «JS016» номли дори воситаси ўтган дам олиш кунлари Хитой дори воситаларини назорат қилиш давлат бошқармаси томонидан клиник синовлар учун рухсат олган.
7 июнь куни эрталаб дори воситаси Хуашань шифохонасида кўнгилли соғлом инсонлар венасига юборилган. Бу орқали ушбу дори воситасининг хавфсизлиги ва иммуногенлиги, шунингдек, у организмга қандай тушиши ҳамда реципиент танаси ичида ўзини қандай тутиши текширилади.
«JS016» коронавирусдан даволанган беморлар қонидаги антитаналар ва замонавий технологиялар, хусусан, алоҳида ҳужайраларни секвенирлаш ва оқим ситометрияси ёрдамида яратилган. Маймунларда ўтказилган дастлабки синовлар «JS016» коронавируснинг ҳужайрага киришига тўсқинлик қилишини кўрсатган.
«Дори воситаси юборилганидан сўнг тўрт нафар иштирокчи ўзини яхши ҳис қилган. Биз синовларни ўтказишда режага қатъий риоя қилиш ниятидамиз. Олинган натижалар кейинги клиник синовлар босқичида инфекцияга чалинган одамларга қанча миқдорда дори воситасини юбориш бўйича қарор қабул қилинади», — дейди Хуашань касалхонаси шифокори, профессор Чжан Цзин. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|