TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Хитойда коронавирус юқтирган беморларга роботлар хизмат кўрсатмоқда…
Хитойнинг Гуанчжоу вилоятига қарашли касалхоналардан бирида иккита сунъий интеллектга эга робот коронавирус юқтирган беморларга хизмат кўрсата бошлади. Роботлар расман 29 январ куни иш бошлаган. Улар беморга дориларни, овқатни ўз вақтида етказиб бермоқда. Бундан ташқари, беморнинг каравотидаги эскирган чойшабларни янгисига алмаштиришда ҳам асқотмоқда. Мутасаддиларнинг айтишича, шундай қилинса, биринчидан, тиббиёт ходимларининг жисмоний зўриқиши камаяди, иккинчидан, уларнинг вирус юқтириш хавфи деярли йўққа чиқади.
— Бу роботлар эшикларни мустақил оча олади, — дейди касалхона врачларидан бири. — Лифтда ўзи мустақил ҳаракатланади. Ҳар қандай тўсиқлардан ўзини олиб қоча билади. Асосийси, тез ҳаракатланади. Яна роботлар беморнинг тиббий картасини ўқийди, маълумотлар базасини туза билади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Хитойда ҳозирга қадар коронавирус туфайли 260 киши ҳалок бўлди. 253 киши тўлиқ даволанишга эришди. Аммо ачинарлиси, вирус юқтирганлар сони ортишдан тўхтамаяпти.