TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Украинада ҳам бошқа давлатлар сингари коронавирус туфайли карантин эълон қилинган. Қарангки, бу юртнинг одамлари карантиндан ҳам моддий манфаат кўриш йўлини топишибди. Масалан, интернетда пул эвазига дўкон, дорихоналардан сўралган маҳсулотларни олиб беришга тайёр шахсларнинг эълонлари кўпайгандан кўпайди. Масалан, Черкассда яшовчи бир йигит 100 гривен эвазига карантиндаги шахсларга истаган маҳсулотини дўкон ёки дорихоналардан олиб келишини айтиб эълон берган. Бошқа ишлари бўлса, уларни ҳам пул эвазига ҳал қилиб бераркан.
— Карантин туфайли менда бўш вақт пайдо бўлди, — дейди худди ўша черкасслик Александр деган йигит. — Бекор ўтиргандан пича пул топмоқчиман. Мен коронавирусдан қўрқмайман. Агар ҳақини тўлашса, ниқобда исталган дўконга, исталган дорихонага бориб айтган маҳсулотларини келтириб бераман…
Ана энди қурувчиларнинг эълонларига эътибор қаратамиз. Эълонлар қуйидаги мазмунда берилмоқда:
«Қурувчилар бригадаси. Йўталмаймиз. Тана ҳароратимиз 36, 6. Коронавирусга учрамаганмиз. Квартираларни таъмирлаймиз. Сиз кўчага чиқиб ўтиришингиз шарт эмас. Ҳамма нарсани ўзимиз олиб келамиз. Пулига келишсак бас…»