Хитой коронавируснинг сунъий равишда келиб чиққанлиги ҳақидаги ҳар қандай қарашни рад этмоқда. Бу ҳақда Reuters’га асосланиб daryo.uz хабар берди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Чжао Лицзяннинг эслатишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти SARS-CoV-2 коронавирусининг сунъий усулда яратилгани ҳақидаги қарашни тасдиқламаган. Бундай қарашлар Fox News телеканали томонидан 16 апрель куни эфирга узатилган репортажда маълум қилинган.
Чжаонинг таъкидлашича, ЖССТ коронавирус лабораторияда яратилганлигига ҳеч қандай далил йўқлигини кўп маротаба қайд этган.
Хитойлик дипломат АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди штаби томонидан қилинган баёнотини ҳам қоралаган. Штаб коронавирус тарқалишида Хитойни жавобгарликка тортиш учун Дональд Трампни қўллаб-қувватлашни таклиф қилган.
«Бу — умуман масъулиятсиз фикр. Пандемия инсониятнинг умумий душмани ҳисобланади. Бу кутилмаган глобал инқироз олдида барча мамлакатлар, шу жумладан, Хитой ҳам ожиз қолди. Товон ёки жавобгарлик каби нарсалар ҳақида қандай гапириш мумкин? ЖССТ айбдорларни излаш касалликдан кўра хавфлироқ эканлиги ҳақида бир неча марта маълум қилган», — дея баёнот берган Хитой ТИВ вакили.
Fox News телеканали репортажида тегишли ҳужжатлар билан таниш бўлган бир нечта манбага таянилган. Унда маълум қилинишича, SARS-CoV-2 Хитойнинг ген муҳандислиги соҳасида АҚШни орта қолдиришга уриниши натижасида пайдо бўлган. Хитой вирусдан биологик қурол сифатида фойдаланишни режалаштирмаган. Унинг тарқалиши тасодифан, Ухандаги лаборатория ходими вирусни юқтириб олганидан кейин бошланган. АҚШ давлат котиби Майкл Помпео телеканал билан бўлган суҳбатда мазкур маълумотни рад этмаган. «Бизга маълум бўлгани шуки, вирус Уханда пайдо бўлган. Биламизки, Ухандаги вирусология институти денгиз маҳсулотлари бозоридан бир неча мил масофада жойлашган», — деб таъкидлаган давлат котиби.
2020 йилнинг январь ойи охирида америкалик сенатор Том Коттон коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида гапириб, Уханда Хитойдаги биохавфсизлик бўйича тўртинчи даражадаги ягона суперлаборатория борлигини таъкидлаган. Сенатор мазкур лаборатория дунёдаги энг хавфли патогенли микроорганизмлар, шу жумладан, коронавирус билан ишлашини таъкидлаган ва коронавируснинг сунъий усулда яратилганлиги эҳтимолини истисно қилмаган.
Аввалроқ АҚШ Қуролли Кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси, генерал Марк Милли Пентагон COVID-19 коронавируси лаборатория шароитида эмас, табиий усулда келиб чиққан деб ҳисоблаётгани, аммо разведкада бу борада якуний хулосалар йўқлигини маълум қилган эди. Шунингдек, АҚШ давлат котиби коронавирус пандемиясида айбдорлар жавобгарликка тортилишини айтганди.
Аввалроқ Хитой Ташқи ишлар вакили Чжао Лицзянь коронавирусни Уханга америкалик ҳарбийлар олиб келган бўлиши мумкин деган фикрни билдирган эди. У бу тахминни АҚШ Касалликларнинг олдини олиш маркази раҳбари Роберт Редфилд Вакиллар палатасида сўзлаган нутқига асосланиб айтганди. Роберт Редфилд ўз нутқида гриппдан вафот этган бир неча америкаликларнинг жасадлари текширилганда уларнинг танасида коронавирус топилганини айтган.
Трамп Хитойнинг коронавирус АҚШ ҳарбийлари томонидан тарқалгани тўғрисидаги тахминини ёлғон деб атаган. Шунингдек, Хитойда коронавирус билан касалланиш бўйича дастлабки ҳолат декабрь ойида эмас, 17 ноябрда аниқлангани маълум бўлган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|