TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
«ХАВОТИР ОЛМАНГ, ОЙИЖОН!» (ёхуд врачларнинг лоқайдлиги қурбонига айланган гўдак)
Бу фожиа Севастопол шаҳрида юз берди. Юз бермаса кошкийди. Аммо тақдир экан-да. Светлана исмли аёлнинг икки ўғли бор эди. Бири 8 да, иккинчиси 10 ёшда. Яқинда 8 яшар ўғли Антон уйда акаси билан бирга ўйнаётиб диван устида сакраганди. Кутилмаганда полга боши билан қулади. Қулади-ю, шу заҳоти бақириб йиғлай бошлади. Боланинг боши жуда қаттиқ оғриётган экан. Дарров онаси «Тез ёрдам» чақирди. Улар келиб Антонга ҳеч нарса қилмаганини айтишди. Чунки ҳақиқатан йиқилганига қарамай, қулоғи остидагина кичик бир тирналган ер бор эди холос. Врачлар эҳтиёт шарт деб болани касалхонага олиб кетишди. Касалхонада уни рентген қилишди ва бош мия чайқалиши ташҳисини қўйишди. Антон ўшанда ҳам йиғлаб, боши қаттиқ оғришидан шикоят қиларди. Аммо тиббиётчилар ҳадеганда дардига малҳам бўла қолишмасди. Светланани яна врачлар тинчлантириб, тез орада боласи ухлаб қолишини айтишди. Она кетаётганда эса Антон биргина гапни тилига кўчирди. «Хавотир олманг, ойижон!..»
Эртасига Светлана яна келди. Боласи ётган ним қоронғи палатада сокинлик ҳукм сурарди. Тиббий ходимлар ҳам кўринмасди. Светлана ухлаётган Антонни уйғота бошлади. Қани турса, уйғонса. Чалқанчасига ағдарганди, не кўз билан кўрсинки, Антоннинг юзлари қонга ботган. Ҳаммаёғи кўкариб кетган. Лаблари ёрилиб-ёрилиб кетганди. Танаси эса совуқдан-совуқ ҳолатда эди. Светлана жонҳолатда врачларни чақиришга тушди. Врачлар палатага кириб келибоқ онани ташқарига ҳайдаб солди. Ўзлари биргалашиб Антонни ўзига келтириш пайига тушишди. Надоматлар бўлсинки, болакай уйғонмади. У оламдан ўтди…
Ҳозирги пайтда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Светлана зор йиғлаганча қолаверди. Унинг айтишича, агар врачлар боласига тўғри ва ўз вақтида ташҳис қўйиб муолажа бошлашганда, у ўлмасди.