Она лейкоз (оқ қон) билан оғриган олти ёшдаги ўғлига қараб, юрак бағри ўртанарди. Қалби изтироб ичида бўлишига қарамай, нимадир қилиб ўғлини севинтиришн ўйларди. Барча ота-оналар каби у ҳам фарзандининг улғайишини, орзуларининг рўёбга чиқишини истарди. Аммо бундай бўлмаслиги аниқ, хасталик чангалида боласи эзғиланаётгани ҳаммага аён эди. Шунинг ҳам она ўғлининг орзуларини рўёбга чиқаришга уринарди. – Меҳмет, катта бўлганингда қайси касб эгаси бўлишинг ҳақида ҳеч ўйладингми? Катта бўлганингда қандай яшашингни орзу қилдингми? Меҳмет узоқ куттирмай жавоб берди: – Ойижон, мен катта бўлсам ёнғин ўчирувчи бўламан! Она кулимсиради ва: – Орзуингни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилиб кўрамизми?- деди. Кейин шаҳардаги ёнғин ўчириш мудирлигига борди ва ёнғин ўчириш хизмати ходимлари билан танишди. Уларга ўғлининг сўнги истагини етказди. Боласини ўт ўчириш машинасига миндириб, шаҳар айлантиришга имкон бор-йўқлигини сўради. – Бундан ҳам кўпроғини қила оламиз,- деди ёнғин ўчириш хизмати ходимларидан бири. – Агар ўғлингизни чоршанба куни эрталабда уйғотиб, кийинтириб турсангиз у бизнинг шарафли меҳмонимиз бўлади. Ўғлингизга ўт ўчирувчилар кимлигини кўрсатамиз. Биз билан бирга ёнғин ўчириш маҳкамасига келади, бирга овқатланамиз. Ёнғин ўчириш амалий машғулотларида қатнашади. Бизга унинг ўлчовларини берсангиз, унг лойиқ хизмат кийимлари тиктириб кийдирамиз. Уч кундан сўнг ёнғин ўчириш хизмати ходими Меҳметнинг олдига борди. Унга аталган махсус кийимчаларни кийдирди ва ётоғидан ўт ўчириш машинасигача кўтариб олиб бориб, машинага ўтқизди. Меҳмет ёнғин ўчириш хизматчиси ҳамроҳлигида ўт ўчириш машинасида маҳкамага борар экан, ўзини ниҳоятда бахтли ҳис қиларди. Ўша куни шаҳарда учта ёнғин фалокат рўй берди. Меҳмет ҳар хил ўт ўчириш машиналарига минди, ҳатто маҳкама мудирининг хос машинасига ҳам ўтириб шаҳар айланди. Телевизорда одамлар жажжи ёнғин ўчирувчи- Меҳметнинг жасоратини тоомша қилдилар. Орзусининг рўёбга чиқиши, унга кўрсатилган муҳаббат ва эътибор Меҳметни шунчалик севинтиргандики, у докторлар айтган муддатдан яна уч ой кўп яшади. Бир кечаси Меҳметнинг аҳволи оғирлашиб, сўнги дақиқаларини яшаётганида, умрининг охирида болакай ўзини ёлғиз ҳис этмаслиги учун бош ҳамшира оиласини касалхонага чақиртирди. Кейин Меҳметнинг ёнғин ўчириш хизмати ходимлари билан ўтказган кунини эслади ва ёнғинга қарши курашиш маҳкамасига қўнғироқ қилиб, Меҳмет ёруғ дунё билан видолашаётганида унинг олдида ёнғинга қарши кураш маҳкамасининг бирор хизматчиси, хизмат кийимида туришини илтимос қилди. – Буни аъло даражада бажарамиз,- деди ёнғинга қарши кураш маҳкамаси мудири.- Беш дақиқада ўша ерда бўламиз. Сиз бизга бу борада ёрдам бера оласизми? Яъни машиналаримиз сиреналарини чалиб касалхона атрофида айланганида, раҳбариятингизга ҳеч қандай ёнғин рўй бермагани, шунчаки бир болани хурсанд қилиш учун унинг зиёратига келганимизни хабар бериб, Меҳметжон ётган хонанинг деразасини очиб бера оласизми? Беш дақиқалардан сўнгра ўт ўчирувчи машиналар сиреналарини чалганча касалхонага етиб келишди. Ўн тўртта ёнғин ўчириш хизмати ходимлари Меҳмет ётган учинчи қаватдаги хона деразасига тирмашиб чиқишди ва онасининг изни билан болакайни бағирларига босдилар. Улар Меҳметжонни жуда яхши кўришларини айтиб, болакайни эркаладилар. Ўлим билан юзма-юз турган Меҳмет ёнғин ўчириш хизмати мудирига қаради ва: – Жаноб, мен энди чиндан ҳам ёнғин ўчирувчиманми?- дея сўради. – Албатта! Ё бунга шубҳанг борми, Меҳметжон?- жавоб берди мудир. Шу сўзлардан сўнг Меҳмет кулимсиради ва кўзларини бир умрга юмди… Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|