TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Таиландда хакерлар мамлакат қамоқхоналаридан бирининг компьютер тизими ҳимоясини бузиб киришган. Улар шу йўл билан маҳбусларни кузатиб туриш учун ўрнатилган камераларга киришга эришишган.
Хакерлар бу билан ҳам чекланиб қолмасдан, кузатув камералари орқали олинган тасвирларни YouTubeда трансляция ҳам қилишган. BigBrother’s Gaze аккаунтидан олиб борилган эфир бир неча соат давом этган. Видеохостинг фойдаланувчилари бу вақт мобайнида маҳбусларнинг бир нечта камерадан олинган тасвирларини томоша қилишган.
Таиланднинг Ахлоқ тузатиш муассасалари бошқармаси вакиллари юқоридаги фактни тасдиқлашган ва буни мамлакат ташқарисидан кимдир қилган, дея гумон билдиришган. Бу ҳолат аниқлангач, турмада суриштирув-тергов ишларини олиб бориш мақсадларида кузатув камераларини вақтинча узиб қўйишган.