«Хафа бўлиш йўқ» кўрсатуви бошловчиси Аброр Бахтиёрович «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Суҳбат давомида Аброр Бахтиёрович кўрсатув сабаб унга бўлган энг сўнгги таҳдидлардан бири ҳақида гапириб берди.
– Кўрсатувимиз ҳар ҳафта эфирга кетади. Бир йилда 52 ҳафта бўлса, биз икки йил тўхтамасдан, мана учинчи йил ҳам ишлаяпмиз. 120 га яқин сони намойиш этилган. Ҳар битта сони ҳар кимга ҳар хил таъсир қилади.
Ҳаммага бирдек ёқишнинг имкони йўқ. Масалан, битта зўр асарни олинг, кимгадир ёқади, кимгадир ёқмайди. Бетховен ёмон композиторми? Бах ёмон композиторми? Буларни бутун дунё тан олган? Лекин ёшлар буни эшитмайди? Ҳамма ҳар хил.
Масалан, мен кимгадир ёқаман, кимгадир ёқмайман. Кимгадир қиладиган ишларим ёқмайди, кимгадир кўринишим ёқмаслиги мумкин, кимгадир гапиришим, турмуш тарзим, кийинишим, сочим — хуллас, ҳаммага ёқиш қийин.
Охирги таҳдидлардан бирига битта лавҳа сабаб бўлган. Ўша эпизодда актёримиз ночор ва камбағал образида бўлган, унга қаердансан, деб сўралганида қашқадарёликман, деб жавоб беради.
Ўшанда қашқадарёлик болалар менга таҳдид қилишган. Ҳаммасига айтдим: «Биринчидан, қўлингдан келганини қил! Иккинчидан, қашқадарёликман деб айтган бўлса менга нима дейсизлар? Учинчидан, мен унга унақа дегин, бунақа дегин деб айтмаганман».
Умуман олганда, менинг Қашқадарёда мард, бир сўзли дўстларим, танишларим, курсдошларим бор. Қашқадарёликларни ҳурмат қиламан. Уларнинг характери бошқача. Мен уларга тушунтирганимдан кейин «Ўша актёр боланинг номерини беринг» дейишади. Энди уёғига узр! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|