Актриса Гулчеҳра Иброҳимбекова 1951 йилда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Тақдир тақозоси билан унинг болалиги Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўтган. Актриса оилада бир ўғил ва тўрт қизнинг бири бўлган.
Гулчеҳра Иброҳимбекова мактаб даврида дутор чалиш ва рақс тўгаракларида мунтазм иштирок этган. Айни шу мактаб тадбирларидаги чиқишлари орқали унда актрисаликка қизиқиш пайдо бўлган.
У мактабни тамомлагач Тошкентга келган ва Тошкент театр ва рассомчилик олигоҳининг актёрлик бўлимида таҳсил олган.
Олийгоҳни тамомлагач ўз фаолиятини ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театрида бошлаган.
Актриса томошабинларга ушбу театр спектаклларидаги роллари билан танилган. Айниқса уни «Парвона» спектаклидаги Назокат образи актриса сифатида танилишида ва кўплаб мухлислар ортиришига сабаб бўлган.
Кинода эса бу актриса «Бегона баҳор» номли фильмдаги қайнона роли билан кўпчиликнинг ёдида қолган.
Гулчеҳра Иброҳимбекова бугунгача актриса сифатида ўнлаб спектакл ва фильмларда иштирок этган.
Актрисанинг шахсий ҳаёти ҳақида: Гулчеҳра Иброҳимбекова 20 ёшида олийгоҳда бирга ўқиган курсдошига турмушга чиққан. Ҳозирги кунда уларнинг бир ўғил ва икки қиз фарзандлари бор. Актрисанинг турмуш ўртоғи маданият коллежида ўқитувчи сифатида фаолият юритган. Гулчеҳра Иброҳимбекова ҳам шу коллежда ўқитувчилик қилган.
Актрисанинг ҳаётида бахтли кунлари билан бирга қайғули кунлари ҳам кўп бўлган. У бир неч йил ичида онасидан, ёлғиз акасидан, бир опаси ва бир синглисидан айрилган. Бу йўқотишлар унга жуда катта руҳий зарба бўлган. Шу сабабли у телеэкранларда анча вақтгача кўринмаган.
Гулчеҳра Иброҳимбекова бугунги кунда 67 ёшда бўлиб, у ҳозирда ҳам актрисалик фаолиятини давом эттириб келмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|