Сизларга Абу Ҳанифа ризвануллоҳи алайҳ ҳақидаги машҳур қиссани айтиб бераман:
У зот ҳузурига кўплаб инсонлар мушкилот-у ҳожатлари равоси учун келишар эди.
Кунлардан бирида бир кимса келиб:
– Эй имом. Бир миқдор пулни ерга кўмган эдим, кўмилган жойи эсимдан чиқиб қолди. Уни қандай топаман?, деди.
Имом Абу Ҳанифа бундай деди:
– Менда бу ҳақида илм йўқ. Лекин, сенга топиш йўлини ўргатаман. Хуфтонни ўқиб бўлганингдан сўнг, тургин-да, тун бўйи намоз ўқи, ибодат қил.
Ҳалиги киши кетди. Бомдод намозидан кейин келиб:
– Эй имом, сизга раҳмат, йўқотган молимни топдим, деди.
– Хўш, қандай топдинг?
– Насиҳатингизга амал қилиб тунда намоз ўқиётгандим, бирдан эсимга тушди.
Шунда имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ бундай деган экан:
– Аллоҳга қасамки, шундай бўлишини билардим.
Шайтон алайҳил-лаъна сени тун бўйи роббингга ибодат қилишингга қўймай, тезда молинг кўмилган жойни сенга эслатади, деб ўйлаган эдим.
«Ал-фатаво куллу ма яҳуммул муслими фий ҳаятиҳи ва явмиҳи ва ғадиҳ».
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ.
Ушбу воқеъадаги муҳим ҳолатлардан бири шуки, шайтон алайҳи-лаънага ибодат қилишимиз мутлақо ёқмайди. Ибодатларга ялқовлик, намозларни қазо қилиб юриш, тундаги ибодатларни тарк қилишимиз баайни шайтоннинг истаган нарсаси бўлиб, бу ишимиз билан унга мадад қиламиз.
Шу сабабли ибодатларни, хоссатан намозларни ўз вақтида адо қилиш, бир кунни ҳам илм талабисиз ўтказмаслик – ҳам Аллоҳ таоло рози бўладиган амал, ҳам очиқ душманимиз бўлмиш шайтон истагига хилоф бўлган ишдир.
«Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг. Ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ душмандир». [Бақара сураси: 208-оят].
Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|