Seshanba, 31.12.2024, 01:05
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » May » 11 » КЕННОЙИ (Реал воқеаларга асосланган)

07:04
КЕННОЙИ (Реал воқеаларга асосланган)
Нуралининг ёлғиз акаси Нурмуҳаммад қирқ бешга кирди. Тадбиркор. Кўп умри сафарларда ўтади.

Жигарчилик-да, бегоналарга ишонмай, Нуралини ўзига ҳайдовчи қилиб олган. "Каптива”сини ишониб топшириб қўйган. Нурали уни машинада офисга олиб боради, уйда кеннойиси Нозлининг зарур юмуши бўлса, яна Нурали балогардон бўлади…

Нозли акасидан ўн тўрт ёш кичик. Афсуски, анчадан бери бирга яшаб тирноққа зор ўтишяпти. Лекин бирор марта бу ҳовлида боласизлик оқибатида жанжал чиқмаган. Ҳеч ким судга ариза бериш ҳақида сўз очмаган…

Нозли кеннойиси дунёдаги энг сулув аёл бўлса керак. Рўбарў келиб қолишганда, Нурали адо бўлай дерди. Гўзаллик, жозиба шунчалар оҳанрабо бўладими? Акасининг ҳасми ҳалоли эканини билади. Ёши ўзидан кичик бўлса ҳам ҳурмат юзасидан Нозлини кеннойи деб чақиради. Бироқ юзма-юз келганда кеннойиси экани ёдидан чиқади. Гўё бу уй қайсидир бегонага тегишли-ю, иш билан келиб Нозлини шу уйда учратиб қолгандек туйилади. Кўз-кўзга тушганда, Нуралининг тили лол бўлади. Арзирли бир сўзни тилига чиқара олмай гарангсийди. Яна… акасининг қиёфаси кўз олдига келиб шаштидан тушади. Бошини бир неча бор силкитиб-силкитиб олади-ю, нари кетади…

***

Якшанба куни эди. Нурмуҳаммад фавқулодда кечқурун иш юзасидан Хоразмга жўнайдиган бўлди. Ёз куни бўлгани боис машинада йўл босгиси келмади. Уни Нурали аэропортгача олиб бориб кузатиб қўядиган бўлди.

Агар ҳужжатларинг жойида бўлса, кўз очиб юмгунча рўйхатдан ўтказиб қўйишади. Нурмуҳаммаднинг иши ҳам тез битди…

Тўғриси, шу ерга келишгандан бери Нуралининг пайтавасига қурт тушганди. Нуқул безовталанар, кўз ўнгида сулув кеннойиси Нозли гавдалангани сайин бетоқатлиги қутура бошларди.

Хайрият, рўйхатга олиш амаллари адо этилгач, йўловчиларни аэродром тарафга таклиф этишди. Демак, аэродромга чиқишади-ю, самолётга ўтириб учиб кетишади. Нурали акасига бир неча марта қўл силтаб хайрлашган бўлди-да, ташқарига ўзини урди…

***

Фарзанд бўлмагандан кейин ҳашаматли, саройлардек савлат тўкиб турган уй ҳам худди қабристонга ўхшаб ҳувиллайверади.

Нурали етиб келиб машинани гаражга қўйди-да, ичкарига кирди. Залдаги ўзининг бўянадиган столи қаршисида Нозли кўзгуга боққанча хаёл суриб ўтирарди. Оёқ товушини эшитиб илкис ортига ўгирилди.

Остонада Нурали кулимсираганча турарди.

— Вай, Нурмуҳаммад акам учиб кетдиларми? — сўради Нозли Нуралига қаттиқ тикилиб. — Мунча тез?

— Ҳамма нарса тайёр экан, — деди Нурали аъзойи бадани қизиб бораётганидан негадир безовталаниб. — Менга хизмат-пизмат йўқми, кеннойи?

Нозли бу саволдан сўнг шошилмайгина ўрнидан турди-да, ошхона тарафга ишора қилди.

— Юринг, биргалашиб нонушта қиламиз!..

— Хўп бўлади, — сал жонланиб икки кафтини бир-бирига ишқалаганча кеннойисига эргашди Нурали…

Кетиб борарди-ю, шайтон ҳозироқ таппа босишга ундарди. Нурали пайтдан фойдаланиб қолишни хоҳларди… Жуда-жуда хоҳларди. Аммо бу ишни қандай бошлашни билмасди. Қандайдир номаълум куч уни ортга чекинишга мажбур этарди.

Охири бўлмади. Иблис вужудини қитиқлаб, номаълум кучни ҳам Нуралининг кўксидан нари суриб ташлади.

— Сен қайноқ муҳаббат қулисан, — дерди шайтон. — Бугун сендай қулнинг куни туғади. Фойдаланиб қол. Бунақанги қулай фурсат ҳар куни ҳам бўлавермайди. Кўрдингми, Нозли кеннойинг ҳам сенинг кўзларингга тик боқса, қизариб-бўзармоқда. Демак, у ҳам сенинг, фақат сенинг бағрингга киришни истаяпти. Оқибатини ўйлама, меровланма, бўш-баёв йигитларга ўхшаб қолма! Дадил, кескир бўл! Ана шунда бу дунёнинг жами лаззати сеники бўлади…

Бу чақириқлардан сўнг Нуралининг бағри баттар ўртанди. Кўксининг туб-тубидан отилиб чиқиб бўғзига қадалган бир нарса вужудини ларзага келтирди. Ҳадеганда жўшиб кетаверди…

Охири портлади.

Нозлининг терс ўгирилиб, нонушта тайёрлаётганидан фойдаланиб аста яқинлашдида, орқасидан қучди.

— В-вай, б-бу нима қилганингиз? Қ-қўйворинг!..

Нозли кучли қўлларни белидан олиб ташлашга тутинди. Бироқ олиб ташлаёлмади. Танасини жуда ёқимли бир туйғу чирмаб олган кўйи номигагина, йўлигагина қаршилик кўрсата бошлади.

— Қўйворинг, илтимос! — дерди у ҳарсиллаганча нафас олиб. — Б-биров кириб қолади-и! Ахир… Кеннойингизман! Акангиз…

Нурали куч билан уни ўзига қаратди-да, юз-кўзларидан тамшана-тамшана ўпа кетди. Кейин Нозлининг қулоғига шивирлади:

— Энди сен акамникимас, фақат меникисан! Сени севаман, жоним! Жудаям севаман! Юр, ётоққа кирайлик! Мен… Ортиқ чидай олмайман!..

Нурали Нозлининг ўз оёғи билан юришига ҳам тоқат қилмай, уни даст кўтариб олди-ю, акасининг ётоғига зипиллади.

***

… Орадан бир соатча вақт ўтиб икковлари ҳам худди тарвузи қўлтиғидан тушган банда каби бўшашганча каравотнинг икки четида ўтиришарди. Нозли унсиз йиғлар, ваҳимага тушганидан вужуди титрарди.

Нурали эса шу тобда Нозлига ер остидан тикилган кўйи сукут сақларди.

Кўнглида ҳақиқий байрам зоҳир эди. Ҳатто, юрагининг безовта уришидан ҳам завқ олар, Нозли бундан буён фақат ўзиники бўлиб қолишига қаттиқ ишонарди. Бу шайтоний ўйлар яккаю-ягона акаси Нурмуҳаммадга нисбатан ҳайвоний иш қилиб қўйгани ҳақида ўйлашга, афсус чекишга йўл бермасди. Аксинча, тобора тезларди. Олдинга етакларди. Ўзининг бахт деб аталмиш балоси ҳақида дунёга жар солишга ундарди. Нурали ўйлар орасида совуқ тиржайиб оларди. Бу ҳам иблиснинг ҳоҳиши эди. "Нуралибой, бўшашма, — дея аюҳаннос соларди кўнглига эга чиқиб бўлган иблис. — Нимадан қўрқасан? Нозли аслида сенинг насибанг эди. Олдинг ўша насибангни. Бунинг нимасидан қўрқасан? Нима, аканг одам-у, сен ердан чиққан қўзиқоринмисан? Олға бос, олға!..”

— Ҳа, албатта, — даст ўрнидан туриб кетди Нурали дафъатан. Ва Нозлининг ёнига чўкиб маҳкам қучоқлаб олди. — Нима бўлди? Нега йиғлаяпсан? Йиғлама! Сен энди меникисан! Ҳеч кимга бериб қўймайман сени! Эшитяпсанми, ҳеч кимга!..

— Биз… Қанд еб қўйдик. — деди Нозли бошини сарак-сарак қилиб. — Номақбулнинг қандини еб қўйдик! Энди мен эримнинг, акангизнинг юзига қандай қарайман? Нима деб ўзимни алдайман?

— Ҳеч кимнинг юзига қарамайсан, — гапни кесди Нурали жаҳд аралаш. — Сен фақат менинг юзимга қарайсан энди!

— И-илтимос, кетинг, — деди Нозли аста унинг бағридан бўшаларкан. — Бу ерда бирга ўтиришимиз хавфли. Ана, машинангизда қаерларгадир бориб тинчланволинг. Илтимос, кетинг!..

— Хўп, кетаман, — деди Нурали ҳам ўрнидан қўзғалиб. — Аммо билиб қўй, қаерда бўлсам ҳам фақат сени ўйлайман. Узоқ қолиб кетмайман. Қайтаман. Мени кут, жоним! Эшикни тамбалаб ол!..

Шундай деди-ю, Нозлининг юзидан ўпиб қўйиб, истар-истамас ташқарига йўналди.

***

Орадан бир ярим соатча вақт ўтди. Нурали бугунги бахтини ювишга аҳд қилиб шаҳар марказидаги кафега кирганди. Бир ярим соат деганда, маст ҳолда кафедан чиқди…

Йўқ, ўзини идора этарди. Гандиракламасди. Боши ҳам айланмасди. Нозлининг гўзал чеҳраси кўз ўнгида намоён бўлди дегунча оғзининг таноби қоча бошларди.

У ёруғ дунёда ўзидан бахтлироқ одам йўқ дея ҳисоблай бошлаганди. Шу сабаблими, ўтган-кетганга беписанд боқар, айниқса, қўлтиқлашган йигит-қизлар ўтиб қолса, хаёлан "Шуям севгили бўлдими, йигит? Менинг Нозлимни севгили деса бўлади. Сенлар ҳам юрибсан-да шунақаларни севгилим деб! Бахтинг яримтайкан, укам! Биздан ўргансанг бўларкан севгили танлашни!..”

Шундай хаёллар исканжасида рулга ўтириб, машина эшигини ёпди.

Бир маҳал…

Тепасидаги кўзгучага беихтиёр кўзи тушди-ю, қотиб қолди…

Бир муддат кайфи ҳам аллақаёқларга ғойиб бўлган каби ич-эти музлаб ўтди.

Бир неча ўн карра кўзларини юмиб-очди…

Йўқ, ғойиб бўлмади…

Бу… Нималар бўляпти ўзи?..

Нуралининг саросимага тушганича бор эди.

Кўзгучадан отаси раҳматли Нормат полвон унга совуқ тикилиб турарди.

Нормат полвон машинанинг орқа ўриндиғида ўтирганча, киприк қоқмай бебош ўғлига боқар, рангпар юзларидан тортиб пешонасигача дағ-дағ титрарди.

— Ҳа, ҳароми, — тилга кирди ниҳоят Нормат полвон. — Менинг Нурмуҳаммадимни нега тепкиладинг? Нега ўз акангни устига чиқиб тепкиладинг, ҳароми? Гапир! Жа дадил эдинг-ку!..

Нурали барибир ўзини қўлга ололмасди. Танасидаги титроқлар ҳадеганда гапиришга қўймасди.

У нималар бўлаётганини умуман фаҳмлай олмас даражага етиб бўлганди.

Бу воқеалар тушидами, ўнгидами, идрок этмасди.

— Гапи-и-ир!!! — кутилмаганда бор овозда қичқирди Нормат полвон. — Гапир деди-и-и-им!!!

Нурали қўрқа-писа қайта кўзгучага боқди. Отаси раҳматлининг шундоқ ҳам рангпар юзлари янада оқариб, жуда қўрқинчли тус ола бошлаганди.

— М-мен… Нозлини севаман! — дея олди зўрға Нурали. — Мен… Бошқа йўл йўқ эди…

— Хайрият, — ниҳоят шаштидан тушиб шивирлашга ўтди Нормат полвон. — Тўнкадан товуш чиқди ҳарқалай. Демак… Тавба қилмайсан, шундайми? Акангга қилган хиёнатингдан афсусланмайсан, топдимми?..

Ўзига қолса, Нурали отасининг бу қадар қалтис саволларига жавоб қайтара билмасди.

Иблис пайдо бўлиб, кўксини қитиқлай бошлади. Шундан кейингина Нурали дадил тортди.

— У бор-йўғи мурда-ку, — дея Нуралини тезлай бошлади иблис. — Гапириб ташламайсанми? Сенга ҳеч нима қила олмайди? У ўлик холос. Хоҳласанг сўкиб ташла! Барибир қўлидан ҳеч нарса келмайди. Қайириб ташла бу мурдани!..

— Мени тергашни бас қилинг, — деди иблиснинг далдаларидан дадиллашиб Нурали. — Тавбага лойиқ ёмон иш қилмадим. Ҳақимни айириб олдим холос. Т-тушинг машинадан!.. Мени тинч қўйинг!..

— Шунақами? — деди Нормат полвон бу сафар ғамгинлик билан. — Шайтон ичингга кирволиб мард бўп кетдингми? Майли… Лекин билиб қўй, ўз бошингга бало орттирдинг! Оллоҳимни ранжитиб, онанг иккимизнинг юзимизни ерга қаратдинг. Бу гуноҳнинг ажри ёмон бўлади!.. Қани, моторга ўт қўй-да, олдинга ҳайда!..

Шундай деб Нормат полвон чап қўлини олдинга чўзди. Шу ондаёқ Нурали гўё жонсиз роботга, ё зомбига, ишқилиб, ортиқ сўз қайтара олмас, ўз истаги билан ҳаракатлар содир эта олмас бир алллакимга айланиб қолгандек эди.

Бир оғиз қарши сўз айтмай калитни буради ва газни босди.

— Тезликни ошир!..

Энди кўзгучадан Нормат полвон эмас, қандайдир бадбуруш, жирканч бир кимса унга тикилиб турарди. Нурали қўрқа-писа кўзгучага кўз ташлагач, бунга амин бўлди. Кўз кўзга тушгач, баттар бўшашди. Итоат билан газга оёғини қаттиқроқ босди…

Билмайди. Қанча йўл босди. Қаерга борди. Нималар деди. Жирканч тусли яна нималар деб буйруқ берди…

Дафъатан машина алламбалога қаттиқ урилди-ю, бир неча ўн карра ағдарилиб кетди…

Нурали илк марта ағдарилаётганда ёруғ дунёни элас-элас кўришга улгурди холос…

Кейин кўз олдини зулмат қоплади ва у йўқлик деб аталмиш хилқат қаърига улоқди…

ХОТИМА ЎРНИДА:

Нурали бу гуноҳи учун шафқатсизларча жазо топди.

У акасига хиёнати туфайли ота-она, бобою-момоларини қабрида тик турғазганди.

Бунинг ажрини даҳшатли ва аянчли ўлим билан тўлади.

Эртаси куни Нуралини маҳалла қабристонига дафн этишди.

Орадан бир ҳафта ўтгач…

Нозли ҳам бўлиб ўтган ишлардан кейин тушкунликка тушиб, ваҳима ва руҳий азоблар домида қолган экан.

Уйқу орасида Нурали тушига кириб оёғидан тортиб кетибди…

Саккизинчи кун эрта тонгда жони узилди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 344 | Qo'shdi: #news, #новости, #newsuz, #habarlar, #Yangilik, #xabarlar, #Yangiliklar, #ahborot, #uznews | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  May 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz