1. Кенгуру думи билан тик турган ҳолда орқа оёқлари ёрдамида душманга жуда кучли зарба бера олади. Бу зарбалар одатда душманлар учун ўлим билан тугайди.
2. Кенгурунинг болалари «чўнтак»ни 10 ойлик бўлганда тарк этади.
3. Кенгурунинг кўриш ва эшитиш имкониятлари жуда юқори.
4. Кенгуру соатига 60 км тезликда югуради. 9 метр баландликка сира қийналмасдан сакрайди.
5. Кенгуру фақат ҳаво салқинлагандагина ўзига овқат топиш илинжида инидан чиқади.
6. У фақат олдинга сакрай олади холос.
7. Кулранг кенгуруларнинг узунлиги 3 метргача етади.
8. Урғочи кенгурунинг ҳомиладорлик даври 27 дан 40 кунгача давом этади.
9. Кенгурунинг айрим урғочилари йил ўн икки ой ҳомиладор ҳолатда бўлади. Уларни қаҳрамон она деб аталса тўғрироқ бўлса керак.
10. Австралияда кенгурулар мамлакат аҳолисидан уч ҳисса кўпроқни ташкил этади.
11. Хавф сезилса, кенгуру ер тепина бошлайди.
12. «Чўнтак» фақат кенгурунинг урғочисида бўлади. Бу чўнтакда ёғлилик даражаси жуда юқори сут мавжуд.
13. Кенгурунинг қулоқлари 360 даражагача бурилади.
14. Австралияда 1980 йилдан кенгуру гўштини ейишга расман рухсат берилган.
15. Кенгурунинг оёқлари шу қадар метинки, ёши улуғ, бақувват одамни ҳам бир марта урса кифоя қилади. У одам ўлбатта ўлим топади.
16. Урғочиси туғилажак болаларининг жинсини олдиндан аниқлаш хусусиятига эга.
17. Кенгуру танасида атиги 2 фоизгина ёғ бор. Шунинг учун бу ҳайвон гўштини истеъмол қилиш озишни истаган одамлар учун жуда фойдали ҳисобланади.
18. Кенгуру қанча тез чопса, шунча кам куч сарфлайди.
19. Кенгуру сувда сузишни ҳам қойиллатади.
20. Кенгурунинг думи 30 дан 110 сантиметргача узунликка эга.