Гуноҳларим жуда кўп, катта-катта гуноҳлар қилганман. Хатоларимни санаб саноғига етиб бўлмайди. Ҳаётим катта-кичик гуноҳлар орасида ўтади. Ортга йўл борми?
Меҳрибон ва раҳимдил Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу оятига диққат қилинг:
«Кофир бўлган кимсаларга айт, агар тийилсалар, бас, қилиб ўтганлари кечирилур» (Анфол, 38-оят).
Барча ўтган гуноҳларни ўчириш учун бир лаҳзанинг ўзи кифоя қилади. Роббим надоматдаман қилганларимдан, деб айтасиз ва қайта ўша гуноҳларни қилмасликка азм қиласиз. Мана шу барчасини ўчириб юборади. Тавбани чўзиб юбориш эса, банданинг тили тавбадан тўсилиб қолишига сабаб бўлади. Шунинг учун тавбани кечка сурмаслик ҳам муҳимдир.
Сиз чин тавба қилар экансиз, ўтган кунларингиздан асорат ҳам қолмайди. Барини ўчириб юборади Аллоҳ таоло. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтганларидек: «Гуноҳдан тавба қилувчи кимса, гўё гуноҳи йўқ кимса кабидир», ноумид бўлманг. Аллоҳ таоло молингизда ё фарзандларингизда ё саломатлигингизда гуноҳларингизга каффарот қилиб бало-дард юбормасидан тавба қилиб қолишингиз лозимдир.
Билсангиз, яҳудийларнинг тавбаси ўзларини ўзлари ўлдириш бўлган. Қилиб қўйган гуноҳига тавба қилиш учун ўзларини ўлдиришга буюрилганлар. Биз Ислом умматига Ҳақ таоло тавбани ҳам осон қилиб берди.
Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг. Унинг раҳматидан 1% и ерга туширилган бўлиб, ўша 1% билан ер юзидаги жонзотлар бир-бирига раҳмдиллик қилади, она боласига меҳрибонлик қилади. Қолган 99% и эса Қиёмат куни бандалари учун сақлаб қўйилгандир. Шунинг учун ҳам Қиёмат куни бандаларига қилинган раҳмни кўрган шайтон, мени ҳам мағфират этиб юборса керак, деб ўйлаб қолар экан.
«Бало гуноҳлар сабабли келади, тавба билангина кўтарилади» . Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|