Астрономлар Ердан уч карра каттароқ экзосайёрани топишди…
Бу сайёрага олимлар «тақиқланган» дея ном беришди. Уларнинг айтишича, бундай сирли экзосайёралар йўқолиш палласида бўлиши лозим. Лекин бу сайёранинг ҳам йўқолиш палласига кирганлиги эҳтимолдан холи эмас. Шунга қарамай, янги сайёранинг айрим жиҳатларини аниқлашга эришилди. Бунга кўра, янги топилган сайёра Ердан уч карра каттароқ. Нептундан 20 фоизга кичикроқлиги маълум бўлди. Устки қисми Меркурийдан-да иссиқроқ бўлиб, ҳаво ҳарорати Фарангейт бўйича +1 832 даражани ташкил этади. У ўзининг шахсий атмосферасига эга. Ўз юлдузи атрофида ҳар 1, 3 кунда тўлиқ айланиб чиқади.
ЭРТАЛАБ КОФЕ ИЧИШ ЗАРАРЛИ ЭКАН…
Россиялик мутахассис Евгений Брюн олиб борган изланишлар эрталаблари кофе ичиш организм учун зарарли эканини кўрсатди. Кофе таркибидаги кофеин моддаси одамни худди наркотик каби ўзига қул қилиб олади. Эрталаблари кофе ичишга одатланганлар агар ундан юз бурсалар, уйқусираш, жаҳлдорлик, бош оғриғи, ишчанлик даражаси пасайиши каби ёқимсиз ҳолатларни бошдан кечиради. Айниқса, эпилепсия, уйқусизлик, гипертония, юрак хасталикларидан азобланадиганларга эрталаблари кофе ичишга одатланиш тавсия этилмайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|