САРАТОН САБАБЧИСИ…
Сидней университети олимлари ўз изланишлари давомида саратон хасталигига олиб келувчи маҳсулот турини аниқлашди. Бу кўплаб озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган «Е171» диоксид титан моддаси бўлиб чиқди. Маълумки, ушбу модда саноатда майонез, сақич, сунъий сут, балиқ консервалари, нон маҳсулотларини оқартиришда ишлатилади. Организмга киргач, саратон чақирувчи бактериялар фаоллигини ошириш учун хизмат қиларкан. Бир сўз билан айтганда, модда асосан йўғон ичак саратони ривожланишини таъминлайди.
КОФЕНИНГ ЁШИ УЛУҒЛАРГА ЗИЁНИ
Россиялик диетолог Елена Соломатина олиб борган изланишлар кофе ичимлигига бағишланди. Мутахассиснинг изланиш натижаларига таяниб маълум қилишига қараганда, ёши улуғ одамлар ёз ойларида кофе ичмаганлари маъқул экан. Ёзда бу ичимлик биринчи навбатда қон томирларга босим ўтказиб, юрак фаолиятига жиддий зиён етказаркан.
— Ёши улуғ одам кофе ичганда, — дейди диетолог. — Чанқаш муаммосидан гўёки халос бўлади. Аслида ундай эмас. Кофе таъсирида гарчи организм суюқлик талаб қилаётган бўлса-да, сезмаймиз. Ана шу нарса юрак хасталикларини келтириб чиқаради. Шу сабабли ёши улуғ инсонлар ёз ойларида асосан сув ичишлари тавсия этилади. Сувни ҳам ҳар ярим соатда ичиб туриш керак.
ХИТОЙНИНГ ТАХЛАНАДИГАН ПЛАНШЕТЛАРИ
Хитойнинг «Lenovo» компанияси дунёда биринчилардан бўлиб тахланадиган планшет турини кенг омма эътиборига ҳавола этди. Келаси йили планшетнинг тижорат нусхаси сотувга қўйилади.
Планшет 13, 3 дюмли экранга эга. Ундан ҳам планшет, ҳам ноутбук сифатида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун симсиз клавиатура уласа ҳам, ёки салгина буклаб туриб кичик ноутбук ўрнида ишлатса ҳам бўлади.
Ҳозирча янги планшетнинг техник жиҳатлари сир тутилмоқда. Фақат шуниси аниқки, у «Windows 10» асосида ишлайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|