TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Арвоҳ билан қизиқувчилар одатда ташландиқ бинолар, уйлар, черков, мачитлар, касалхоналар томон интилишади. Тўппа-тўғри. Адолатсизликка учраганлар, жонига қасд қилганлар, яқинларини кўришга зор бўлиб жон берганлар, бевақт ўлим топганларнинг арвоҳи безовта кезади. Алам ва зорлик арвоҳларни белги беришга ундаб туради. Бироқ бу сафарги қаҳрамонимиз арвоҳни ишлаб турган касалхонада учратибди. У Англиянинг Бетфорд шаҳридаги касалхонада ҳамшира бўлиб ишловчи Ханна Саузерндир. Ҳамширанинг ҳикоя қилишича, яқинда тунги навбатчиликка келган. Ярим кечаси анча йиллардан бери фаолият кўрсатмаётган руҳий хасталиклар бўлими томонга борганди. Дераза ойнасида одам қиёфасини кўриб қолди. Олдинига кўзимга кўринган бўлса керак деб ўйлади. Аммо бу ҳақиқат эди. Ойнадаги шарпа яна бир муддат туриб қолди-ю, тўсатдан ғойиб бўлди. Кейин эса бўлимнинг эшиги ўз-ўзидан очилиб ёпила бошлади. Қия очилди, кейин ёпилди. Яна очилди, ёпилди…
Ҳамшира қаердан куч ва жасорат олди, билмайди. Шу манзарани телефони камерасига ёзиб олди. Кейинчалик скептиклар буни шунчаки елвизак таъсирига йўйишди. Лекин ойнадаги шарпа-чи? Уни елвизак пайдо қила олмайди-ку!..
Орадан яна қанчадир вақт ўтиб масала ойдинлашди. Илгари ҳам худди шундай воқеалар кузатилган. Арвоҳ тиббиёт ходимларини, беморларни қўрқитавергани сабабли руҳий хасталиклар бўлимини ёпиб ташлашган экан.