—Анчадан буён ҳомиладор бўлмаганим уйимиздагиларни шубҳага солиб қўйди. Шукрки, битта қизимиз бор. Мактабга чиққанига икки йил бўлди.
Ўзимнинг хатомми ёки тақдирми, билмадим, қарийб олти йилдан буён фарзанд кутамиз, аммо натижа ижобий эмас. Энг яхши шифокорларга кўриндик, энг яхши даво муолажаларини қилдик, барибир, янгилик бўлмади. Яқинда бир текширувдан ўтдим, шундан кейин ичимда жуда кучли оғриқ турди, ҳатто қаддимни кўтаролмай қолдим. Ўзимга нима бўлаётганини билолмай, ўралиб ётавердим, рости, қўрқиб кетдим. Тонг отганига икки соатдан ошди ҳамки, биров тирикмисан, деб сўраб кирмади. Дардим бир бўлди, аламим бир бўлди. Амаллаб туриб, қўлимга илашган оғриқ қолдирувчи дорини ичдим, бироз оғриқ сусайгандек бўлди. Инқиллаб-синқиллаб рўзғор ишларига уннадим. Кучим етганича супур-сидир, ош-овқатимни қилдим, кир ювдим ва ҳоказо. Ҳатто юришга қийналаётганимни кўриб турса-да, «Нега букчайиб юрибсан? Соғлигинг яхшими?» деб сўрайдиган кимса йўқ. Ўзинг учун ўл етим, дегани шу бўлса керак.
Хуллас, икки кунни ўзим билан ўзим курашиб ўтказдим. Оила аъзоларимнинг бунақа совуқ муносабати мени қаттиқ изтиробга солди. Аслида, бу ҳолат биринчи марта бўлиши эмас. Шундай пайтларда дунё жуда зерикарли ва тор туюлиб кетади. Узоқ узоқларга қочиб кетгим келади. Касал келин нафақат қайнота-қайнонага, ҳатто эр ва болаларингга ҳам керак бўлмай қолар экан. Ҳеч ҳам хаста бўлманг, азиз аёллар! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|