КАРТОШКАНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРИ
Картошка таркибида С, В1, В2, В6, В9 витаминлари мавжуд. Бундан ташқари калий, кальций, цинк, магний, мис, темир, марганец, хлор, йод, молибден, хром, кобальт, фосфор каби минералларга бой.
Доимий тарзда картошка истеъмол қилинганда, қондаги холестерин миқдори камая боради. Моддалар алмашинуви яхшиланади. Йўталганда қайноқ картошка матога ўралган ҳолда томоқнинг ташқи тарафига босилса, йўтални қолдириши мумкин. Хом картошканинг қиргичдан ўтказилгани замбуруғ хасталиклари ва куйиш жароҳатларига малҳамдир. Картошка иммунитетни кўтаради, терини ёшартира боради. Мия, буйраклар фаолиятини яхшилайди. Уни қандли диабетга учраганлар еса ҳам фойдадан холи бўлмайди.
КАРТОШКАНИНГ ЗАРАРИ
Картошкани қовурилган ҳолда ейиш кони зарардир. Юз грамм қовурилган картошкада 40 грамм углевод бор. Бу саломатликнинг ашаддий душмани. Шунинг учун имкон борича картошкани қайнатилган ҳолда еган маъқул.
Турган жойида кўкара бошлаган картошка ўлим демакдир. Бунга кўкарган картошка таркибида пайдо бўлган соланин айбдордир. Шунинг учун кўкара бошлаган картошкани ташлаб юбориш керак. Билинг, соланин бу заҳарли модда. Одам организмига кирганда кучли заҳарланиш ҳолатини келтириб чиқаради. Сурункали хасталикларни қўзғатиб юборади. Унинг таъсирида юрак, асаб тизими жиддий зиён кўради.
Саломат бўлинг!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|