Yakshanba, 29.12.2024, 10:06
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Iyul » 22 » КАРИМАНИНГ КЎЗ ЁШЛАРИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

09:14
КАРИМАНИНГ КЎЗ ЁШЛАРИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
Ҳеч қишлоқнинг аср пайтидаги жамолига кўз ташлаб кўрганмисиз?.. Бўлмаса, бир тасаввур қилинг-а!.. Олайлик, сиз дала ёнбошидасиз. Қизариб ботаётган қуёшга қара-аб хаёлга чўма бошлаганингизда чор-атрофни қўй-қўзиларнинг чўзиб-чўзиб маъраши, берилиб ўйнаётган болаларнинг қий-чуви тутади. Агар зовур яқин бўлса, қурбақа сайрашини ҳам эшитмай қўймайсиз… Қаердандир янги ёпилган нон иси димоғингизга урилади. Кўсак туя бошлаган ғўзага, пайкал айланиб чириллаётган чигирткаларга термулиб тўймайсиз… Эҳ-ҳе, қай бирини айтай?!. Бу том маънодаги қишлоқнинг ўзгинаси, холос…

Гапнинг индаллосини айтганда, Карима ҳам ана шунақанги қишлоқлардан бирида — Қўрғончада туғилиб катта бўлган. Ҳозир айни етилган вақти. Яқинда ўн еттига тўлади. Баъзиларга ўхшаб соҳибжамол бўлмаса-да, кўҳликкина қиз. Тўлан аканинг хонадонида беш қизнинг кенжаси. Шу сабабли ҳам сал эркароқ, эркакшодароқ бўлиб ўсган. Лекин ота-она учун бу «камчиликлари» унчалик сезилмайди. Уй ишларидан бўйин товламаса, бир-биридан мазали овқатлар тайёрласа… Фақат… Ҳалигача ўғил болаларнинг жиғига тегавергани ёмон… Уларнинг сал ҳазилкашлигини пайқаб қолса, тамом… Каттами-кичикми деб ўтирмайди… То жонидан тўйдириб «у ёқли-бу ёқли» қилмагунча кўнгли таскин топмайди… Бироқ… Шу ҳазиллари бир кун келиб бошига фалокатлар ёғдиришини ким хаёлига келтирибди?!

Кун пешиндан оққанда ўт териш илинжида далага чиққан Карима муюлиш кўчада яшайдиган Шавкатни кўриб қолди. Бу йигит ҳали ҳарбий хизматга бормаган, ўзидан бир ёшгина катта, холос. Лекин анчагина қув. Биров-яримни севиб қолмаган-у, қизларга «ўч»лигини яширолмайди. Айниқса, Кариманинг бошқаларникига ўхшамаган ҳусни, қоматини ҳар кўрганда ичига сиғмайди., билдириб-билдирмай тикилаверади…

— Ҳа, Шавкат ака, — ҳиринглаб кулди Карима кетмон билан астойдил ажриқ ковлаётган йигитга яқин келиб, — Намунча қовоғингиз осилмаса?..

— Ҳар сафар сени кўрганимда кайфиятим тушаверади, — деди Шавкат қизнинг кўзларига қаттиқ тикиларкан.

— Вой, сизга нима ёмонлик қилдим?..

— Сен… Жуда чиройлисан…

— Ўлинг… Шундан бошқа гапингиз йўқми?..

Қай бир бўй етган йигит хаёлида гўзал қизни орзуламайди. Айниқса, ҳозирги ёшлар бунақанги «ишларга» устаси фаранг. Азалдан Каримани ёлғиз учратиш ниятида юрган Шавкат кутилмаганда атрофга аланглай бошлади. Шу аснода бир қизга қаради, бир кетмонига… Нима қилса экан?.. Шартта қучоқлаб ўпса нима деркин-а?.. Э, ичида жон-жон деб тургандир… Бўлмаса, ҳадеб «суйкалавермайди-ку!..»

Шавкат эндигина ерга эгилиб ўт ўра бошлаган Кариманинг оппоқ сийналарига бирпас маҳлиё бўлиб турди-ю… Ўзини тутолмади… Қандай бориб қучоқлаганини… Билмай қолди…

— Вой… Нима қиляпси-из?.. Қўйвори-инг!.. Қўйворинг деяпма-ан!..

Йўқ… Бўлмади… Ахир… Шундай чиройли, келишган қизни қандай бўшатади бағридан?.. Шавкат шу тобда буткул бошқа бир дунёга бориб қолгандек эди… Қиз силтаниб, уни ўзидан итарган сари у тобора қаттиқроқ ёпишиб борарди…

 

***

 

Каримага бу сафарги ўт териш жуда қимматга тушди. Қиз бўлиб бунақанги нарсаларни фақат кинолардагина кўрган Карима энди бу ёғига нима қилишни билмасди. Оғриқ азоби етмагандай, кўйлакларигача ўтиб кетган қонни зовур сувида юваркан, сал нарида тескари ўгирилганча ўйга толган Шавкатга қаради. Ҳозир бу йигитга негадир боғланиб, суяниб бораётгандек сезарди ўзини. Гўё бугундан бошлаб икковлари эр-хотин-у, барча дард-ҳасратларини айтиши мумкиндек…

— Карима, энди… Нима қиламиз-а?.. — Ниҳоят, ўрнидан қўзғолиб қизнинг тепасида ғоз турди Шавкат.

— Билмасам…

— Сен… Ҳозирча… Уйдагиларингга индамай тура қолгин… Бир йўли топилиб қолар…

Карима ҳозир гаплаши-иб ўтирадиган ҳолатда ҳам эмасди. «Оғриқлари… Тарқаб кетса бас… Уйдагилари билиб қолишмаса бўлди… Нималар қилиб қўйди-а?..» У секин ўрнидан турди-да, Шавкат териб қўйган ярим чойшабгина ўтни қўлига олиб уйга жўнади… Афсуски, бу барча касофатларнинг бошланиши эди.

 

***

 

Кариманинг гуноҳ ишини фақат Шавкат-у, Худо билди. Бошқа ҳеч кимга айтмади. Ўз ёғида ўзи қоврилса ҳам тилини тийди. Шунга яраша, баъзи қизларга ўхшаб ўзини ўлдиришга чоғланмади, уззукун йиғлаб хуноб бўлмади… Фақат… Негадир… Орадан бир ҳафта-ўн кун ўтиб Шавкатни соғина бошлади… Ҳар куни кўчага мўралаб, ўзича унинг келишини кутди… «Кошкийди… Яна ўша кун, ўша қайноқ, кутилмаган лаҳзалар қайтиб келса-ю!..» Афсус… Чимилдиқ кўрмай, икки бирдек тўнғич опалари каби ота-онани орзу-ҳавасга буркамай туриб жувон бўлган Кариманинг тотли онлари, бир-биридан ширин хаёллари узоққа бормади. Ўша дала… Ўша зовур бўйида «висол лаззати»га андармон пайти даъфатан… Онаси Мўътабар холанинг қўлига тушди. Бунақа маҳалда ор-номуси топталиб кетган муштипар она аҳволини ҳеч нарсага тенглаб, менгзаб бўлмасди…

Мўътабар хола ҳуши бошидан учиб бир аҳволга келиб қолганига қарамай, ўзини босди… Шавкатни сўкиб, қарғамади. Бошқа аёлларда бўлгани каби ҳамма айбни қизига тўнкади. Тўғри-да!.. Қиз бола кўз сузмаса, қайси йигит қайрилиб қарайди?..

— Сен жувонмарг, номимизни булғадинг… — дея ўшқирди у ер чизиб қолган Кариманинг билагидан бураб, — Тўртта опанг бир тараф-у, сен касофат бир тараф бўлдинг… Ишқилиб, касофатинг опаларингга уриб кетмасин, қиз ўлгу-ур!.. Йўқот!.. Пиёнистани боласига берадиган қизим йўқ… Бундан кўра тул ўтиб кетасан…

— Унақа деманг, эна-а!.. — йиғлаб юборди Карима, — Шавкат яхши йигит… Отаси алкаш бўлса, унда нима гуноҳ?.. Қолаверса… Мен ўшанга тегишга мажбурман…

Мўътабар хола кўз ўнгида бегона эркакнинг қучоғидан чиқиб келгани етмагандай, яна тилга келиб гапираётганини эшитиб, умрида биринчи марта ўз туққан, айни дамда беҳаё бир жувонга айланган қизидан нафратланиб кетди… Аммо… Оғзини беҳуда макруҳча тутиб ортиқ дийдиё айтишга тоқати етмади. Фақатгина… Ўзини мажбурлаб зўрға сўнгги бор уқтирган бўлди:

— Нима қанд есанг, еб бўлдинг, қанжиқ… Лекин зинҳор отангни қулоғига етмасин… Маҳаллада бош кўтариб юрсин… — Мўътабар хола биларди. Бир кун келиб, барибир, шўрига шўрва тўкилиши аниқ… Қизи билан олдинма-кетин беҳол юриб бораркан, ўша балоларни хаёлан тасаввур этган сари ичидан зил кетарди.

 

***

 

Шавкат оғзи бўшлик қилди. Ҳар битта сирини отаси Садир пиёнга «гуллаб» ўрганган ёлғиз ўғил бу ишини ҳам яшириб ўтирмади. Ўғлининг бўй етганини яна бир бор ҳис қила бошлаган Садир пиён эса, унга танбеҳ бериш, уришиш, тўполон кўтаришни хаёлигаям келтирмай, «маладес» дегандек «эркак»нинг елкасига қоқиб қўйди-да, ўзи ҳовлиқиб чойхонага югурди… Йўқ… У асло Тўлан акага билдирмоқчи эмас, тўсатдан совчи юбориб қўя қолмоқчийди… Кайфчилик… Кайфчиликда билмай оғзидан чиқиб кетди… Яна… Ҳамманинг олдида…

— Тўлан, энди мени бемалол қуда деб чақиравер, — деди Садир пиён чайқала-чайқала, — Бугундан бошлаб қиёматли қудалармиз… — Пиённинг кутилмаган «ҳазили»дан ўтирганлар «гурр» этиб кулиб юборишди. Тўлан ака ҳам кулгидан зўрға ўзини тўхтатиб Садир пиёнга юзланди.

— Вей, сенга қуда бўлсам, ўзимни осиб қўйсам керак…

— Ҳечам-да!.. — гердайганча даврага тикилди Садир пиён, — Ўзингни осиб нима қиласан?.. Кариманг ўғлимминан аллақачон қилар ишни қилиб бўлишган… Энди қайга борардинг ноз қилиб?..

— Нима?.. — кутилмаган гапдан эсхонаси чиқаёзган, устига-устак маҳалланинг катта-кичик эркаклари олдида сал бўлмаса ерга кириб кетаёзган Тўлан ака Садир пиённинг ёқасига ёпишди, — Нима дединг?.. Яна қайтар, алкаш!.. Мени қизим унақаларданмас, билдингми?.. Оғзингга қараб гапир!.. Йўқса…

Садир пиён базўр унинг қўлидан юлқиниб чиқди-да, овозининг борича бақирди:

— Э, нимага жиззакилик қиласан-а?.. Ишонмасанг, бор, қизингдан сўра… Ўтиргандир хурсанд бўлиб…

Тўлан ака бўлганича-бўлди… Бунақа пайтда қайси ғурурли эркак чидаб ўтирарди, ахир?! Шаҳд билан ҳовлига кириб келди-ю, остонаданоқ аюҳаннос солди:

— Карима-а!.. Ҳой, Карима!.. — эрининг бемаврид ҳайқириғидан юраги ўйнаб чопиб чиққан Мўътабар хола ҳам балога қолди, — Қизинг… Бузуқи қизинг қани?..

— Ҳой, отаси, секинроқ, қўни-қўшнилар эшитса, нима деб ўйлайди?.. — уни тинчлантирмоқчи бўлиб қўлтиғидан олган хотинини Тўлан ака жаҳл билан итариб юборди.

— Эшитадиганини эшитиб бўлишди… Ҳамма билиб бўлди-и!.. Қизингни топ, дедим!.. Нимага аммамни бузоғига ўхшаб лаллаясан?.. Демак… Ҳаммаси рост экан-да-а?.. Рост экан-да?!

Мўътабар хола гуноҳкорона бош эгиб ичкарига кирди… Йўқ… У ҳозир Кариманинг қаердалигини айтолмасди. Худо билади, ғазабланган отанинг миясида қандай хаёл айланиб юрибди… Икки ўт орасида қолиб азоб чекаётган аёл бошини чангаллаганча деразадан ташқарига ўйчан, ҳорғин нигоҳлар билан боқаркан, эшик ортида эрининг қатъий, шу лаҳзада ўзи учун совуқдан-совуқ гаплари қулоғига чалинди-ю, дод деб йиғлаб юборди:

— Менга қара, ўша бузуқи қизингга тайинлаб қўй… Яхшиси, кўзимга кўринмасин… Кўриб қолган кунимоқ оқ қиламан уни!..

 

***

 

Садир пиён, барибир, пиёнисталигига борди. Гўёки «бўлғуси қудаси»нинг чойхонадаги дағдағалари алам қилиб на совчи юборди, на ўғлининг илтижоларига қулоқ тутди. Қалбида ногоҳоний муҳаббат ўти алангалаган Шавкатга марҳума онасининг жуда-жуда қадри ўтди. Аммо қўлидан нима келарди?.. Қайси пулига олади хотинни?.. Бунинг устига, қур-қур Каримани кўргиси келар, аксига олиб бу бахтдан ҳам аллақачон маҳрум эди…

Карима-чи?.. Унга ҳам осон кечгани йўқ… Ғазабнок отанинг нигоҳига илинмаслик учун қўшни қишлоқдаги Тўлғон аммасиникидан паноҳ топди. Бўлиб ўтган ишларни айтиб ўтирмади. Аммаси ўта майдагап хотин. Шунинг орқасидан туғишган укаси билан борди-келдини йиғиштирган.

«Шундай эрка қиз нега уйдан безади?..» деган хаёлда қайта-қайта суриштирди. Карима эса, ҳар сафар «Отамминан айтишиб қолдим»дан нарига ўтмади… На илож?.. Орадан 4-5 ой чамаси муддат ўтиб тасодифан жиянининг «қорни»га кўзи тушган амма ҳайратдан, бир томони, қўрқувдан ёқа ушлади.

— Сен… Ҳали шунақа қанд еб қўйганмидинг?.. — дея Кариманинг маъюс кўзларига тикилди у, — Ҳали сен «бузилиб» қолганмидинг?.. Вой, шўри-им!.. Айтдим-а ҳар гал энаси келганда нимага пичир-пичир қип қолади деб?! Гап буёқда экан-да!.. Қўй, мени тинч қўй!.. Поччанг билса, нақ бўйнимни узади-я!.. Номусга ўлдирма мени… Ўзим зўрғагина кун кўриб юрган одамман… Кет!.. Тезда кета қол!.. Ортиқча жанжалга сира тобим йўқ мени… Вой, худойим-ей!.. Қандай кунларга қолдим-а!.. Уят… Уят…

Якка-ю ёлғиз паноҳдан жудо бўлган Карима дала йўлга чиқиб кечгача санғиди. Гоҳ йиғлади, гоҳ юпанди… Қуёш қизариб бота борган сари юраги ўйнайверди. Бироқ ана шу ғўза экилган пайкалдан бўлак жойга боришга ҳақсиз эди.

 

***

 

Жигар-да!.. Қайғуга тушиб ҳаловатини йўқотган тўнғич опаси Кўпайсин йиғлади-сиқтади. Отасига ялиниб-ёлворди. Охири, Каримани уйга олиб кирди. Аммо Тўлан ака бу қизига меҳрибончилик қила олмас, ҳар гал қорнига кўзи тушганда оғир уф тортиб кўчага ўзини урарди… Чидаёлмасди… Кечиролмасди… Нима қилсин?.. Маҳаллада бош кўтариб юришнинг ўзи бўлармиди?.. Йўқ… Қизи ўзбошимчалик қилдими, энди ўзидан кўрсин… Қисматни ўзига-ўзи тайин этдими, ҳеч қанақанги тўй бўлмайди… Пиёнистага қуда бўлмайди!.. Шарманда қизни узатишга тушиб қолган пули йўқ… Тўлан ака аламини ичкиликдан ола бошлади. Шундай кунлар бўлардики, Садир пиёндан ҳам ўтиб тушарди гўё. Мўътабар опа нима ҳам дерди?.. Ҳаммасига чидайди-да!.. Ҳеч қурса қизини кўчада қўймаганига шукр қилади-да!..

— Ҳароми боласини мени уйимга кўтариб келмасин!.. — деди бир куни оёқда зўрға чайқалиб турган Тўлан ака хотинига, — Қаерда туғса-туғсин… Локигин, у ҳаромига ҳовлимда жой йўқ…

Бундай кескин гапларни ичкаридан туриб эшитаётган Карима бир неча дақиқа орасида яна уч-тўрт ёшга улғайиб қолгандек эди. «Нега оқибатини ўйламадим-а?.. — ўйларди у баъзи-баъзида чимиллаб қўяётган белини сийпалаб, — Ахир ёш бола эмасдим-ку!.. Шавкат хабар олай демаса, отам тўй қилишга кўнмаса… Дардимни кимга айтаман?.. Уй ичида туғиб қўйсам нима бўлади?.. Туғолмай ўлиб қолсам-чи?.. Йўқ… Далада бўлсаям туғаман… Пешонамдан кўрдим… Кейин бир гап бўлар… Зўр келса, Кўпайсин опамни чақираман…» Карима борган сари кучайиб келаётган оғриққа чидаёлмади. Худди ҳозир-ҳозир бола тушиб кетадигандек қўрққанидан Кўпайсин опасини ёнига олди-да, ўзи ўйлаб қўйганидек, далага чопди. Туғруқхонагача етиб бора олмасликдан, қолаверса, таниган-танимаган одамлар қаршисида эрсиз, тўйсиз, никоҳсиз туғишдан қўрқди… Чунки Кўпайсиннинг ҳисоби бўйича ой-куни яқин эди.

 

***

 

Кўпайсин тўлғоқ азобида қийналаётган синглисини далада туғишга қўймади.

— Одамлар нима дейди?.. — қайсарларча оёқ тираб туриб олган Каримани жеркиб ташлади у, — Отамга зарда қилиб болани нобуд қилмоқчимисан?.. Биз турибмиз-ку!.. Аввал эсон-омон туғиб олгин, кейин бир гап бўлар…

Кўнмай қаергаям борарди… Ўйланишга, иккиланишга, қолаверса, номус қилишга вақт йўқ…

Мўътабар опа юраги ўйнаб кетаётганига қарамай, туғруқхонага кела олмади. Каримадан деярли воз кечиб бўлган Тўлан ака йўлига кўндаланг бўлди. Уйдан чиқиб кетишга сира илож тополмаган она Кўпайсинни умидвор бўлиб кутиш, яширинча қизига Худодан оқ йўл тилашга мажбур эди…

— Бизни кечирасиз-у, қиз топди синглингиз… Лекин… Гўдак бир қўлсиз туғилди… Сизларга Худо сабр берсин…

Кўпайсин кутилмаган шум хабарни эшитди-ю… Хаёллари алғов-далғов бўлиб кетди… У бош ғувиллашидан қаршисида ҳамон жавоб кутаётган ҳамширани унутгандек, тили танглайига ёпишиб қолгандек эди…

— Сизга нима бўлди?.. Нега рангингиз оқариб кетди?.. Ё мазангиз қочдими?..

— Нима?.. Й-йўқ… — Кўпайсин беихтиёр пешонасида ҳамширанинг қайноқ кафтини туйиб кескин бошини кўтарди, — Йўқ… Яхшиман… Синглим… Билдими?..

— Билдирмадик ҳали…

— Ўзи… Ўзи қалай?..

Ҳамшира жилмайиб Кўпайсинга тикилди.

— Жудаям яхши… Унчалик қийналмадиям… Ҳозир ухлаяпти…

— Менга қаранг… — Кўпайсин ҳамширанинг чўнтагига «суюнчи» соларкан, ёлворган оҳангда сўз қотди, — Жон синглим… Билдирмай туринглар… Ўзини бир нарса қип қўймасин яна… Худо бир йўлга бошлар, ахир!..

У вужуди эзилиб аста-секинлик билан Карима учун бирон егулик олиш ниятида ошхоналар томон йўл олган ҳам эдики, анча нарида ҳаллослаганча келаётган Шавкат бўй кўрсатди.

 

***

 

Ёмон хабарнинг қаноти борлиги рост шекилли. Шавкат қаёқдан эшита қолди бу гапларни, Кўпайсинга яқин келди-ю, биринчи сўрагани шу бўлди:

— У… Қиз… Қўлсиз эканми?..

— Нима-а?.. Ўша қиз сени боланг-ку!.. Нималар деб валдираяпсан?..

— Йўқ… Мени боламмас!.. Мен инвалидмасман… — Шавкат худди биров ўргатиб қўйгандек сира тутилмай гапирарди, — Ҳозир ўша синглингизга ҳаммасини айтаман… Айтаман… Айтама-ан!..

Кўпайсин сезганди… Шундоққина кўнглидан ўтганди… Бу гапларни кимдир ўргатиб юборганига ишониб турувди-я!.. Қара-я!.. Ўғли сўзини тугатиб улгурмай отаси қорасини кўрсатди…

Садир пиён Кўпайсиннинг саломига алик ҳам олмади. Фақат… Ўғлини қайтарган бўлди…

— Майли, бормай қўя қол, — деди кесатиқ оҳангда, — Опасига айтдинг бўлди-да!.. Энди ора очиқ… Биздан ҳеч нима умид қилишмасин… Юр, кетамиз!.. — Айниқса, ўғлини етаклаб кетаётгандаги такрор ва такрор айтган сўнгги сўзлари Кўпайсиннинг бағрини эзарди, — Яхшиям отаси бермагани-я!.. Яхшиям келин қип қўймабмиз-а!.. Яхшиям…

Кўпайсин овқат олишни ҳам унутиб қирғоқдаги ўриндиқлардан бирига ўтириб қолди… Жигар-да, гўё шу кунлар, шу савдолар ўзининг бошига тушган-у, йўл тополмай, имкон тополмай азобланар, йиғлар ва йиғлар, ҳар йиғлаганда силкиниб-силкиниб кетарди.

 

***

 

Уйқусида ёмон туш кўрган одамнинг анчагача кўнгли хижил бўлиши, юрагига қил сиғмаслигини ҳамма билади. Бироқ… Афсуски… Кариманинг кўрганлари туш эмасди… Озғиндан-озғин, устига-устак, чап қўлсиз гўдакни қўрқа-писа қўлига оларкан, дардини кимга айтишни билмас, опасининг кўзларига тик боқишга ҳам ботинолмасди…

— Бу бахтсизнинг исмини Бахтиниса қўямиз, — деди йиғлаб Кўпайсин, — Ажабмас, сен кўрмаган яхши кунларни шу кўрса…

Аммо гўдакни ҳовлиси тугул қишлоққа ҳам кўтариб бора олмайди Карима, ногирон, заиф, никоҳсиз туғилган гўдак кимга ёқинқирайди?..

Ҳа-а… Ҳаромдан туққанига, гуноҳ иш қилиб қўйганига, қарғишга қолганигача ақли етди… Ҳаммасини, барча хатоларини тушунди… Лекин… Нима фойда энди?.. Бу кўчага киришга-кирди, адашишга-адашди… Минг кўз ёш қилсин, куйиб-ёнсин, уни ҳеч ким юпатмайди… Қишлоқ урф-одатига қарши борган, маҳалланинг юзига оёқ қўйган одамнинг ҳамиша ҳолига вой… Ахир не-не нуроний боболар, фаришталарнинг қадами теккан эди икки нодон жирканч ишлар қилган ўша жойга!..

«Боламни Самад биргаднинг буғдойзорига ташлаб кетаман, — кўнглидан ўтказди Карима Бахтинисанинг кўк томирларгина бўртиб турган озғин баданини эҳтиёткорлик билан силаб, — Инсофли одам учраса, асраб олар… Бўлмаса… Пешонамдан кўрдим…»

Опаси бола туғилгани тўғрисидаги гувоҳномани бир амаллаб «тўғрилагач», ҳамширалар берган эски-туски чойшабларга болани ўраганча боши эгилиб ташқарига йўл олган Каримага ҳамма ачиниш билан боқди, барчанинг ҳайфи келди гўдакка… Кўпайсин эса… Синглисининг миясидан кечаётган ўйларни таассуфки, билмасди.

 

***

 

Ҳеч қишлоқнинг аср маҳалдаги жамолига маҳлиё бўлиб кўрганмисиз?.. Бир кўз олдингизга келтиринг-а!.. Сиз дала ён бағрида, энди-энди бошоқ туйишга келган буғдойзор ёнидасиз. Қизариб ботаётган қуёшга қара-аб хаёл сура бошлаганингизда… Беихтиёр гўдакнинг чинқириб йиғлаган товуши қулоғингизга чалинади… Йўқ… Бу қишлоқ эмас… Қишлоқ боласи ҳам эмас… Бу… Бемаврид дунё юзини кўриб қўйган ташландиқ Бахтинисанинг чўзи-иқ-чўзиқ ноласи, холос…

Биз гуноҳларимизни шайтоннинг бошига тўнкаришга кўникиб қолганмиз. Бундан осони борми?.. Аммо билмай босиб қўйган қадами боис қанча таъна-дашномлар эшитган, ит кунини кўрган, юрак-бағри емирилиб адо бўлаёзган Карима шайтонни айбламоқчи эмас… Ана, гўдаги чинқирганча буғдойзорнинг ўртасида ётибди… Ҳозир… Ҳозир… Сал нари кетса, кимдир эшитиб қолади-ю… Олиб кетади Бахтинисани…

Карима ҳар гўдак ноласини эшитганда чидаёлмай бир тўхтаб олар, қанчалар қайтгиси келиб юраги эзилса-да, қандайдир номаълум куч уни тинимсиз олдинга… Олдинга судрарди… Шу пайт… Бирдан… Чақалоқ овози тингандек бўлди-ю, Карима шошиб ортига ўгирилди… Не кўз билан кўрсинки, қаёқдан инсоф кирди, қаердан бу қадар қатъийлик, меҳр топди, билмайди, жон-жаҳди билан югуриб келган Шавкат қизини даст қўлига олганча, ўз уйи томон кетиб борар, чамаси, Карима билан бошқатдан, яхшиликча гаплашиб олиш учун келган-у, ваҳшийларча тутган ишини кўриб тўнини тескари кийиб олгандек эди…

 

***

 

Орадан йиллар ўтиб Бахтиниса қизмисан қиз бўлди. Ўшанда… Шавкат яхшиям олиб кетган экан уни. Пиёниста отасининг дашномларига чидаб бўлса-да, ювиб-тараб тўғри қилган экан. Бир қўлли эканига қарамай, юзини ерга қаратмади қизгина… Лекин… Бахтинисани деб бўй йигитлигича қолиб кетди… Маҳалла унинг гуноҳларини қандай унутсин?.. Ҳеч ким қиз бермади Шавкатга… У-ку, ҳарқалай йигит киши… Бир йўлини топар… Карима-чи?.. Ожиз-нотавон аёлга ҳаммадан оғир эди. Ўз уйида ўгайдек яшаб ўтаётган Карима ҳар кун, ҳар сония кўрганнинг суқи киргулик ҳусни бор қизига талпинади. Кўча-кўйда учратиб қолса, «Мен сенинг онангман», деб юборгиси келади-ю, тилини тишлайди… Айниқса, бир куни ариқдан сув ташиётган Бахтиниса кўчада ўтиб кетаётиб беихтиёр бош айланишиданми, ерга ўтириб қолган Каримани қўлтиғидан суяб уйигача кузатиб қўйгани алам қилди…

Жуда алам қилди…

— Эй, Худо, бунчаям азобламасанг?.. — хонасига кириб кўрпага бурканди-ю, дод солди Карима, — Бўлди-да энди!.. Мунча болам дейишга зор қилмасанг мени?.. Тавба қилди-им!.. Тавба!..

Афсуски, унинг тавбаларини ҳеч ким, ҳатто кайфи ошиб айвон устунига суяниб қолган отаси Тўлан ака ҳам эшитмади… Қишлоқда эса, кун пешиндан оғиб, қуёш қизариб бота бошлаган, аллақаерда навбатма-навбат чириллаётган чигирткалар ҳам нуқул Каримани масхаралаётгандек эди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 823 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Iyul 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz