Карантиндан кейин халқаро қатновлар, транспорт ҳаракати жонланиши орқали яна кирди-чиқди бошланади. Бунда мамлакатимизда қандай эпидемиологик тартиб-қоидалар ўрнатилади?
Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабеков бугун АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда ушбу масала юзасидан изоҳ берди.
— Тўғри, карантин тугагандан кейин, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар (туризим, халқаро юк ташиш, қатновлар) яна изига тушиб кетади. Мамлакатимизда автомобил, поезд ва самолётлар орқали халқаро қатновлар, борди-келдилар бошлаб юборилади. Коронавирус касаллигининг республикага кириб келиши, тарқалиши билан боғлиқ ҳолатлар чуқур таҳлил қилинади. Мавжуд меъёрий хужжатлар, жумладан санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар, санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлар қайта кўриб чиқилади.
Албатта халқаро тажрибалар ҳам ўрганиб чиқилади. Балким, дастлабки даврда фақат коронавирус йўқлигини тасдиқловчи хужжати бўлсагина, виза бериш тизими жорий қилинар. Буни вақт ва эпидемик вазият кўрсатади.
Агар шу тизим жорий қилингудек бўлса ҳам, хорижлик фуқаронинг виза олган даври билан юртимизга келган даври коронавирус касаллигининг яширин даври (14 кун) билан бир-бирига мутаносиб бўлиши керак. Ҳар қандай тартибни амалиётга киритиш учун жуда жиддий ўйлаш ва ўрганишга тўғри келади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|