Биз сиз учун туну кун ишдамиз, илтимос, сиз биз учун уйда қолинг!
Коронавирус пандемияси бутун дунёга хавф солаётган бугунги кунда, юртимизда унинг олдини олиш борасида Президентимиз раҳбарлигида тезкор ва қатъий чоралар кўрилаётир.
Карантин талабларидан келиб чиқиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар Сирдарё вилоятида ҳам изчиллик билан олиб борилмоқда.
Бугун бутун Ўзбекистон халқи ҳар кунлик ишини ижтимоий тармоқлар, телеграмм каналлари, радио тўлқинлари ва телевидениедан коронавирус инфекциясини юқтириб олган юртдошларимиздан қанчаси дарддан фориғ бўлди, карантинга олинганлардан нечи нафари касаллик аломатлари қайд этилмай, уйларига жавоб берилди каби хушхабарларни излаш, тинглаш, томоша қилиш билан бошлаётир.
Бир кунда 3 нафар бемор даволаниб чиқса ҳам, 30 нафар карантиндаги ватандошларимизда касаллик аломатлари топилмай, уйларига жавоб берилса ҳам, хоҳ даволаш, хоҳ карантин жараёнида иштирок этган барча шифокорларга минг бора раҳматлар айтиб, уларни Оллоҳ ўз паноҳида асрашини сўрамоқда.
Ахир улар ўз жонларини гаровга қўйиб, коронавирусга чалинган беморларни даволашда, шу дардга чалинганликда гумон қилиниб, карантинга олинган фуқароларимизни саломатликларини туну-кун муолажа қилиб, даволаб, назорат қилиб, фидоийлик кўрсатмоқда. Коронавирус инфекциясини мамлакатимизда тарқаб кетишини олдини олиш мақсадида том маънода курашмоқда. Қисқача қилиб айтганда улар – бугунги замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонларидир.
– Туманимиз марказий шифохонаси юқумли касалликлар бўлимида 14 нафар хориждан қайтган, коронавирус инфекциясини юқтириб олганликда гумон қилинган юртдошларимиз карантинга олинган эди, – дейди Сайхунобод тумани соғлиқни сақлаш бирлашмаси бош шифокори, олий тоифали шифокор Ўрол Норжигитов. – Карантин муддати тугаб, касаллик аломатлари қайд этилмагач, уйларига олиб бориб қўйилди. Бугун яна карантин муддати якунига етиб, касаллик аломатлари қайд этилмаётган карантиндагиларнинг 2 нафарини уйларига кузатамиз.
Карантин ҳудуди белгиланиб, у ҳарбийлар томонидан қаттиқ қўриқланмоқда. Изоляцияланган фуқаролар ва уларнинг саломатлигини назорат қилаётган тиббиёт ходимлари ҳузурига кириш ҳам, чиқиш ҳам қатъиян ман этилган.
Ичкарида уларнинг саломатлигини туну-кун назорат қилиш учун ажратилган 1 нафар шифокор билан ҳар 4 соатда уяли алоқа воситаси орқали боғланиб тураман. Карантиндагилар учун зарур бўлган барча муолажа ва назорат ичкаридаги яна 1 нафар лаборант, 3 нафар ҳамшира, 4 нафар кичик тиббий ходимларимиз томонидан амалга оширилмоқда.
Дарҳақиқат, шу ўринда карантиндагиларни назорат қилиш учун ажратилган тиббиёт ходимлари ҳам, карантинни ўтаётган юртдошларимиз ҳам, уларни ва карантин ҳудудини доимий равишда қўриқлаб турган ҳарбийлар ҳам энг замонавий ва ишончли махсус тиббий ҳимоя кийим-бошлари ва барча зарур тиббий воситалар билан тўлиқ таъминланганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Биз Сайхунобод туман марказий шифохонаси юқумли касалликлар бўлимида карантиндаги юртдошларимиз саломатлигини назорат қилиб туриш учун ажратилган олий тоифали шифокор Бахриддин Худойназаров билан уяли алоқа воситаси орқали боғланишга муваффақ бўлдик.
– Муҳтарам Президентимизнинг бизга қарата "Ўз яқинларидан ажралган ҳолда жонларини хатарга қўйиб, туну кун меҳнат қилаётганликлари қаҳрамонликдир” деган гаплари, мени ва шу ерда мен билан елкама-елка хизмат қилаётган 8 нафар тиббиёт ходимларининг қалбларида фахр туйғуларини жўштириб, бизга матонат ва катта куч бағишлаганини алоҳида таъкидламоқчи эдим, – деди карантиндагилар саломатлигини назорат қилиб туриш учун бириктирилган олий тоифали шифокор Бахриддин Худойназаров. – Бу ерда нафақат бизга, карантиндаги фуқароларимизга ҳам барча шароитлар яратилиб, зарур дори-дармон, энг замонавий тиббий жиҳоз, асбоб-ускуналар 100 фоиз етказиб берилган. Энг қувонарлиси, карантин муддати ҳали тугамаган бўлсада, назоратимизда турган 9 нафар карантиндаги фуқароларимизнинг ҳам ҳеч бирида касаллик аломатлари ҳозиргача қайд этилмаяпти ва илоҳим қайд этилмасин.
Халқимиз учун синовли кунларда фуқароларимиздан карантин талабларини бажаришларини, ваҳимага берилмасликларини, уйларида қолишларини илтимос қиламан. Биз сиз учун туну кун ишдамиз, илтимос, сиз биз учун уйда қолинг! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|