TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Ўзбекистонга коронавирус инфекциясининг кириб келиши ортидан ижтимоий тармоқларда рост маълумотдан кўра, ёлғон ва асоссиз маълумотлар кўпроқ тарқала бошлади. Дўкон, автобус ва кўчаларда юрган болаларнинг ота-онаси жаримага тортилаётгани ҳақидаги хабар шулардан бири бўлди.
Мазкур хабарлар юзасидан берилган расмий хабарда болалар кўчада юргани учун ота-оналарнинг жаримага тортилаётгани ҳақидаги хабар асоссиз ва ёлғон экани айтилган.
Расмий маълумотда одамлар орасида ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудлиги эслатиб ўтилган.
Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.