Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
— Маҳбусларнинг жазони ўташ муддати тугаса, карантин сабаб озодликка чиқариш кечиктириладими?
— Улар маҳбус эмас, маҳкум дейилади. Озодликка чиқариш кечиктирилмайди.
Суднинг қарори асосида, жазо муддатини ўтаб бўлган маҳкумни озод этишдан олдин, тиббиёт ходимининг тегишли тиббий кўригидан ўтказиб, зарурий тиббий санитар анжомлар билан таъминлангач, унга озод этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади.
Шундан сўнг, уни доимий яшаш манзилига етиб бориши учун зарурий пул маблағи билан таъминланади.
Ушбу шахснинг яшаш жойи бўйича хизмат кўрсатувчи пробация хизмати ходимларига бу ҳақда хабар берилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|