Ўзбекистонда карантин қоидалари юмшатилади. Хусусан, махсус стикерлар бекор қилинади.
- Ўтган икки ҳафта мобайнида республика ҳудудларида 59 мингта ишлаб чиқариш корхоналари қайтадан ишга туширилди.
- Тошкент шаҳрида 16 мингдан зиёд, Қорақалпоғистон Республикасида 857 та корхона ўз фаолиятини тиклади.
- Эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда ноозиқ-овқат дўконлари, тиббий диагностика, такси хизмати, уй таъмирлаш, тикувчилик, маиший техника ва пойабзал тузатиш, сартарошхоналар фаолияти бўйича кучайтирилган санитария талабларини белгилаган ҳолда, иш бошлаши учун рухсат берилади.
- Стикерлар бекор қилинади ва шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилади.
- Вазият ёмонлашса, карантин чоралари қайта тикланади.
! Айнан қайси кундан бунга рухсат берилиши Республика махсус комиссияси қарори билан белгиланади.
Бу ҳақда 2020 йил 5 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.