1. Канарейкалар аслида европаликлар тарафидан Канар оролларидан олиб чиқиб, дунёга тарқатилган.
2. Ёввойи табиатдаги канарейкага нисбатан қафасда сақланадиганлари йирикроқ бўлади.
3. Канарейка уй шароитида сақлана бошлагач, сайраши янада мусиқийроқ тус олган.
4. Айрим канарейкаларнинг узунлиги 21-23 сантиметргача етади.
5. Канарейка ҳам худди тўтиқуш каби сўзларни ёд олиш ва одам тилида гапириш хусусиятига эга.
6. Канарейка фақатгина сариқ эмас, қизил, оқ ва бошқа рангларда ҳам бўлиши мумкин.
7. Агар канарейкага тез-тез ёқимли бир мусиқа қўйиб бериб турилса, у тез орада ўша мусиқани сайраш орқали такрорлай бошлайди.
8. Дунёда канарейкалар ўртасида танлов ҳам ташкил этиб турилади. Унда ҳакамлар қушларнинг сайрашидаги мусиқийликка баҳо беради.
9. Инқилобга қадар Россияда махсус канарейка етиштириладиган корхоналар мавжуд бўлган.
10. Психологларнинг ишонч билан айтишича, канарейканинг сайраши инсон асаб тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатаркан.
11. Канарейкалар ўртача 12-14 йил умр кўради.
12. Канарейка ёлғизликни кўтара олмайди. Агар жуфти бўлмаса, эгаси билан тез-тез тиллашиб туриши керак. Акс ҳолда эрта ўлиб кетади.
13. Уйда канарейка боқиш керак бўлса, қушга ҳар куни хонани айланиб учишга имкон яратиш лозим.
14. Канарейка меҳрибон хўжайинларни жуда қадрлайди. Уни ўргатсангиз, қўлингиздан овқат ейиши, учиб келиб елкангизга қўниши ва атайин сиз учун сайраб бериши ҳам ҳақиқат. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|