Seshanba, 31.12.2024, 01:35
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 4
Mehmon: 4
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Iyun » 6 » КАМПИРНИНГ ИЖОБАТ БЎЛМАГАН ТИЛАГИ…

07:21
КАМПИРНИНГ ИЖОБАТ БЎЛМАГАН ТИЛАГИ…
Тақдир бизни икки хил йўл билан — истаган нарсамизни бермай ва истамаганимизни муҳайё қилиб синайди.

Анри-Фредерик Амьель

***

Кампир йўлга чиқди. Кўзи хира, қадди тенг букилган. Одим отади, йўл унмайди. Қўлида тол ҳасса.

Бугун синглисининг қирқи. Бормаса бўлмас.

Гил тупроқ йўл. Оёқ дўп этиб гилга киради, гил пов этиб тепага кўтарилади.

Икки юз метрлар юрса, катта кўча. Ундан автобусга ўтирса, бир соатлик йўл. Дуои фотиҳага қўшилмаса бўлмас.

Келин борса бўларди, аксига далада иш қистов. Рўзғор ва томорқа ҳам шуни бўйнида. Бола-чақа, ош-овқат дегандай… Ўзи боргани маъқул.

Мана, сингил ҳам кетди. Борар манзил ўзигаям у қадар узоқ қолмади-ёв.

Жийдазордан ўтди. Жийдазорни раҳматли чоли иккаласи барпо қилишган. Бу юртларда буларникидай баланд ўсган, қандайдир сирли ва катта жийда дарахтлари йўқ ҳисоб.

Жийдазорда тўққизта сигир, тўртта ҳўкиз, бешта бузоқ, иккита эшак боғлоғлик. Йигирмата курка, тўрт юзтача товуқ-хўроз дон чўқилаб юрибди. Ўн қути асалари ҳам бор.

Мажолсиз қадам олаётган бўлса-да, ҳали бели бақувват. Кунда-кунора нон ёпади. Эрталаб ва кечки пайт сигир соғади. Ўчоққа ўт қалаб, сут пиширади. Қопқоғи бор сирли челакларда қатиқ ивитади.

Оҳ-оҳ-оҳ. У ивитган қатиқ юзаси бир қаричча қаймоқ боғлайди. Шаҳарлик неваралари ҳар келганида тани яйраб ичишади. Сўнг қатиққа сув аралаштириб, айрон чаяди. Юзига йиғилган мойни ажратиб олиб, қозонда куйдиради. Бай-бай, сариёғмисан-сариёғ бўлади. Бир литрлик шиша банкаларга солиб, оғзини елим қопқоқ билан бекитади-да, ним қоронғи салқин хонага қатор териб қўяди. Айронни чакки халтага солиб, сувини чакиллатиб қўяди.

Чоли асалари кўпайтирарди. Асал ҳам ўзларидан чиқарди. Бидон-бидон асал. Биров қайрилиб қарамасди. Ҳамманинг кўзи тўйган.

Ҳар куни тушлик овқатга бир товуқ сўйиб, гўштини тозалаб, келинига беради. Келин қозонни ўзи осади. Қўли ширин-да тушмагурнинг. Агар меҳмон келиб қолса, яна бир-икки товуқ сўйилади. Суюқ овқатларга бутун-бутун товуқ гўштини солиб қайнатишади. Кўпинча хамирни тўртбурчак кесиб қўшиб юборишар, шунда овқатмисан-овқат бўлар эди. Туш маҳали катта қозонда пишган бу таом далага келган ишчилардан тортиб, Худонинг берган куни йўқлаб келадиган қизлари, куёвлари, алоҳида уй қилиб чиқиб кетган бошқа ўғиллари ва келинларига ҳам етиб ортарди.

Қирққа яқин невараси катта уй атрофидаги соя-салқин гужумлар тагида маза қилиб ўйнашарди. Эски темир челакларни кўтариб, кенг атрофдаги ҳар бурчакдан — товуқхонадан, оғилхонадан, том устларидан, сомонхонадан, жийдазордан тухум теришарди. Кунига камида тўрт юз-беш юзта тухум йиғиларди. Неваралар учун тухум йиғиш мароқли ўйин каби. Ким курка тухумига дуч келиб қолса, ундан бахтли одам йўқ.

Уй олдидан шиғир (арава) йўл, ундан кейин эса эни 5 метрлар келадиган ёп (канал) ўтган. Ёпга сув ҳув наридаги арнадан келади.

Мана ўша арнага етай деб қолди. Арна ёқалаб яна юз метрча юриши керак. Бунча унмади бу йўл. Жадалламаса бўлмайди.

Ҳали кун ёйилмаган бўлса-да, офтоб ерни куйдираман дейди. Билқ-билқ гил тупроқ йўл ортда қолди. Арна бўйи кўчасига тош тўкилган. Тупроғи ҳам қатқалоқ.

Сўл томонда яккам-дуккам хонадонлар. Хонадонлар оралиғи узоқ. Манавиниси энг яқин қўшнисининг уйи. Қўшниси раҳматлини Иван дейишарди. Асл исмини ҳеч ким билмайди, билсаям биров эсламасди, ё унутган бўларди.

Ҳатто фарзандларининг исмлари ҳам бир хил — Ўғилой, Саъдулла, Назира… Тавба, чекка бир қишлоқнинг овлоқ бир гўшасида яшаганликлари учун ўша пайтлари қўшниси фарзандига қандай исм қўйса, раҳматли чоли иккаласи ҳам фарзандларига ўша исмларни қўяверишибди.

Йўл қурғур адо бўлмади-бўлмади-да. Бир амаллаб бекатга етиб борса, бас. Автобус эрталабки соат тўққизда ва тушдан кейин тўртда келади. Бошқа қатнов транспортининг ўзи йўқ. Кўп замонлар илгари синглиси узоқ қишлоққа келин бўлиб кетувди. Нақ тўқайзорнинг ёнидаги овулга. Ўша юртларда қолди суяги.

Етмиш етти баҳорни кўрди. Дунёга келди, эсини таниди — меҳнатни кўрди. Икки ёшидан синглисининг беланчагини тебратишга ўргатишди, тўрт ёшидан қамиш ўриб келишга чиқди. Қайсар қамишпоялар нозик қўлчаларини тилиб-тилиб кесиб ташлар, йиртиқ калишидан оёғига саноқсиз тиканлар санчиларди. Қамиш пояларини қуритиб қўйиб, чий тўқирди. Буни унга уйдагилари ўргатишган. Сал эси кирганидан сўнг якшанбада эшак аравага чий юклаб, сотиб келиш учун акаси билан бозорга жўнарди.

Бу жойлар тун чўкканида ваҳимали бўлади. Илгарилари ҳам шундай эди, ҳозир-да шундай. Ширин уйқуга чўмганингда яқингинада улиган шоқол овозлари эшитилади. Товуққа келгани аниқ. Еса ебди-да, деб ўйлайди, шунча товуқ бўлса… Шоқол беш-ўнтасини егани билан тугаб қолармиди.

Эсида, ўн тўрт-ўн беш яшар қиз эди ўша пайтлари. Далага ишга чиқарди. Дала овулдан олис эди. Ишга тонготарда келарди, аммо қайтишда вақт алламаҳал бўп кетарди. Пахтасини ўлчатганига довур қоронғи тушиб бўларди. Уйга пойи пиёда кимсасиз шиғир йўлдан юриб келарди. Шиғир йўли арава ғилдираклари эзган икки қатор сўқмоқ. Замонлар яхшимиди, одамларми, билмайди. Хира ой ёруғида нариги сўқмоқдан келаётган эркак шарпасини илғайди. Мана, у чап томондан юриб келяпти, бу ўнг томондан… Масофа қисқаргани сайин юраги дупурлайди, қўрқади. Аммо эркак ўз йўлидан жимгина ўтаверади, бу ўз йўлидан.

Ўша одамларда иймон кучлимиди, инсоф кучлимиди, лоақал сўз қотмаган. Агар «Қаерга кетяпсан?» деб сўраганидаям, юраги ёрилиб ўларди. Қўрққанга қўша кўринадими, ё жуда ёшмиди, уйга қайтаётганида ҳамиша мавҳум ҳодисотларга дуч келаверарди.

Мана, асфальт йўлга етай деб қолди. Арнага катта тўр тутишибди. Ўғли ва ўртоқлари қилишгани аниқ. Неча замонлардан бери бу тўр шу арнада балиқ тутади. Балиқ ҳам тугаб бўлгандир-ов.

Ҳозир балиқ қиммат. Одамлар битта қўймай бозорга олиб чиқишяпти. Тавба, бир пайтлар катта дошқозонларда ҳаддан ортиқ семириб кетган лаққа балиқ гўштларини қовуришарди. Раҳматли чоли овчи эди, баъзан дастурхонларини тустовуқ, қуён гўшти безаб қоларди.

Мана бекат. Ва ниҳоят етди-я бир амаллаб. Аслида бу ерда бекатни эслатувчи ҳеч нима йўқ. Ғиштдай келадиган бир-иккита тош бор, холос. Чарчаган киши шунда ўтириб, автобус кутади. Сал нарида икки бўз йигит турибди. Кимни невараси экан булар? Улар тавозе билан салом бердилар. Майингина минғиллаб алик олди.

Балки меҳмонга келишгандир, бу ерликка ўхшамаяпти кўринишларидан. Шу тахлит тошга чўккалади-да, офтоб тиғида ўтириб, автобусни кутди.

Анча вақт ўтирди, ёнига ўгирилиб, чўп билан ер чизиб ўйнаб ўтирган болакайни кўрди. Неварасими? Вой тавба, бу қачон эргашди экан?

Аслида бу майда болача кенжатойининг кенжатойи. Баъзи чевараларидан ҳам кичкина шу невараси. Аммо шуни яхши кўради-да. Чеваралар кўп бўлгани билан, тез-тез келиб тургани билан алоҳида хонадонда, бошқа муҳитда улғайишяпти. Бу кичкинтой шу уйда туғилиб, ўзига эргашиб катта бўляпти. Меҳр кўзда-да бари бир. Ҳар кун кўрганингга тушади.

Ҳа, ана автобус ҳам келди. Йўл четидаги тупроқни чангитиб тўхтади. Тиришиб-тирмашиб, бояги ўспиринларнинг кўмагида бир амаллаб чиқиб олди. Эркатой невараси унинг ёнига, ўриндиққа чўкди. «ПАЗ» бир силкиниб олди-ю, асфальт йўлда кетаётганига қарамай сакраб-сакраб йўлида давом этди.

Бу пайтга келиб кун ёйилиб, офтоб темир машинани ҳам қиздира бошлади. Кампир лоҳасланди, автобус деразалари очиқлигига қарамай, ҳаво дим эди. Қимир-қимир, қимир-қимир… Шу невараси кўп чулдирайвермайди-ю, фақат ўйинқароқ, бир жойда тинч ўтиролмайди. Эндигина беш ёшга тўлай деб турган бўлса-да, ўз билганидан қолмайди. Ҳозир ҳам онасининг гапига кирмай ортидан ияргани маълум. Акс ҳолда келини буни эгнига тузукроқ бир кийим илган бўларди. «Энам билан кетаман», деган-у, онасининг ҳай-ҳайига қарамай чопқиллаб келаверган.

Эй худойим-ей, автобус тормоз берди. Етиб келишди. Тўқайзорни ёқалаб ҳали анча пиёда юришлари ҳам керак. Мункиллаб-сункиллаб, икки қўлини орқасида бирлаштириб, йўлга тушди. Невараси қандайдир чўп-таёқни топиб олган, ўша билан ер чизиб, гоҳ ундан ўзиб кетади, гоҳ орқада қолади. Аммо бир сўз демайди. Ўзига ўзи гапиринса-да, савол беравериб, бувисининг жиғига тегмайди.

Кетиб боряпти. Ўнг томони тўқайзор, чап томони дарё. Ҳозиргина шу дарёнинг нариги бетидан ўтиб келишди. Улар чиққан автобусни ҳам паром бошқа уловлар ва йўловчилар билан қўшиб, шундоққина дарёнинг бу бетига ўтказиб қўйди.

Тунукалари кўчиб, чопоннинг йиртиғидай ҳар-ҳар жойи очилиб қолган, анча йиллардан бери таъмирланмагани кўриниб турган темир кўприк анча олисда. Одамлар ва уловлар масофани қисқартириш учун паром орқали нариги бетга ўтишади.

Тўқай ҳам фақат шу жойлардагина қолди ҳисоби. Бир замонлар замона зайли билан тўқайзорларга ўт қўйилганида ёввойи ҳайвонларнинг жон талвасасида ўкириб, ўзларини тўрт томонга отганларини эслайди.

Невараси қоқилиб кетди. Абжиргина бола-да, ўзини ўнглаб қолди, йиқилмади. Илиги тўқ ўсди шу кенжатой. Касал бўлганини, инжиқланганини эслолмайди. Бироқ ҳар нарсага қизиқаверади. Бир қараса чумолиларни кузатаётган, уларнинг инига чўп суқаётган ёки инни тўлдириб сув қуяётган бўлади. Дакки эшитгач, пастак кўча эшиги тепасидаги ари инини туртиб туширади. Дарахтга чиқиб, қуш боласини олиб тушиб, отасининг эски дўпписига солиб боқмоқчи бўлади. Ит бойлоғлик бўлса, вовиллаб кўради, мушукнинг жиғига тегади, товуқларни қувади, дарахтдаги қушларга рогатка отади.

Ён-атрофда саксовуллар ўсиб ётибди. Саксовул жуда чиройли ўсади. Ҳам кўримсиз, ҳам ўлик ранг, пастаккина, кўздан пана. Қиш пайтида шугина хокисор дарахтни ҳам тандирга ўтин қилиб ёқиб битиришди. Илгариги баланд-баланд дарахтлар йўқ, бу заминнинг дарахтлари бўйи одамникидан-да пастлаб боряпти. Жаннат жойлар эди бу ерлар. Энди не кўйга тушди, ё ажаб.

Овулга яқинлаб қолишди. Ҳув анави уч пахсали пастқам, деворлари нураган, сувоқлари ноғорадай-ноғорадай катталикда ҳар-ҳар жойидан кўчиб тушган уй. Раҳматли синглисининг умри ўтган гўша.

Набира, момо олдинма-кетин кириб бордилар. Кампирнинг вужудига кенг уйнинг салқини ёпирилди. Келинлар пешвоз чиқдилар. Кўзларига ёш олган бўлишди. Эркак жиянлари келиб сўрашишди. Неварасига бир сиқим шимиладиган конфет бериб, ташқарига, кичкиналарнинг олдига жўнатишди. Ўзини юқорироққа — хона тўрига ўтқазишди. У ўтирган жойида ҳамма билан бир-бир сўрашди.

Кенг хонага девор ёқалаб кўрпача тўшалган. Дўконларда сотиладиган клеёнка дастурхонни қайчи билан тенг иккига кесиб, кўрпачалар бўйлаб солиб чиқилган. Чой келди. Ҳар-ҳар жойга учта-учтадан кичикроқ оби нон, дағал қора ундан пиширилган бўғирсоқ, кичкина пластмасса тақсимчаларда парварда, яна шундай тақсимчаларда помидор-бодрингдан тўғралган салат, каттароқ ликопларда тўрт дона шўр олма устига қўйилган бир бош узум, бошқасида бир капгирдан сабзилари йирик-йирик тўғралган ош. Бори шу.

Кампир чойдан ҳўплаб-ҳўплаб ичди. Ошдан чўқиниб қўйди. Салатни нари суриб, бир дона узумни ғужумидан узиб, оғзига солди. Нон, бўғирсоққа тегинмади.

Неварасини ташқари ҳовлида овқатлантиришган бўлишса керак. Тўй-маъракаларда биринчи бўлиб болаларнинг қорнини тўйдириш одатга айланган.

Одам кўп бўлсаям — жимлик, ҳамма оёқ учида юрибди, пичирлаб гаплашишяпти. Одатда ёши ўтган кишилар вафот этганида кейинги маъракаларда йиғи-сиғи қилаверишмайди. «Иймонини берсин», дейишади.

Аёлларнинг бири «Мулла тиловатни бошлади» деган хабарни келтирди. Шундоқ ҳам жим ўтирган аёллар энди бошларини эгиб, бир нуқтага қараганча қотиб қолгандай эдилар. Эркаклар ўтирган уйдан мулланинг қироат билан Қуръон сураларини ўқий бошлаган овози эшитилди. Узоқ ўқиди.

Хабар берувчи остонанинг у томонида туриб тиловат тугаганини, қўлларни фотиҳага кўтариш кераклигини имо қилди.

Жами чин дунёга риҳлат қилган мўмин-мусулмонларнинг ҳақига, шу хонадондан ўтганларнинг ҳақига, марҳуманинг ҳақига дуо ўқилди. Маросим тугади.

Икки уйни тўлдириб ўтирган эркак-аёл, кўчадаги бола-бақра бир неча дақиқаларда бирин-кетин тарқаб кетди. Кампир ҳали аёллар тўлиб ўтирган хонада бир ўзи қолди. Невараси келиб пинжига суқилди. Энди синглисининг ўғил-қизлари, келинлари, куёвлари, неваралари келиб, бошқатдан ҳол-аҳвол сўрашиб, кўрпачаларга чўккаладилар. Анчага довур гурунглашиб ўтирдилар. Сўнг фотиҳа ўқиб, жиянларининг ҳай-ҳайига қарамай автобусга кеч қолмай деб ўрнидан турди. Келинлар қўлига нон, қанд-қурс тугилган тугун тутқазишди. Набира жиянлардан бири бекатгача мотоциклда ташлаб келадиган бўлди.

Мотоцикл аравачасига бир амаллаб чиқиб олди. Невараси ҳам амал-тақал ёнига жойлашди. Ўйдим-чуйдим кўчадан тариллаб юриб, бирпасда автобус тўхтайдиган жойга етиб келишди. Ўспирин уларни қолдириб, ўзи ортига қайтиб кетди.

Вақт асрдан ўтган, бекатда ҳеч ким йўқ. Кечга томон ким ҳам йўлга отланарди. Эндиги келадиган автобусда эрталаб бозор-ўчарга кетганлар қайтишади, аммо бу ёқдан бир-икки киши чиқса чиқади, чиқмаса йўқ.

Кун иссиқ. Кампир лоҳасланиб, тол соясидаги яримта пишиқ ғишт устига ўтирди. Кўзи илиниб кетяпти. Уйдалигида туш пайти думалоқ ёстиққа бош қўйиб, бир нафасгина мудраб оларди. Бугун уйқусини йўқотиб, маст одамдек гангиб ўтирибди. Невараси тетик, бир нималар билан куймаланиб юрибди. Гоҳ тупроқ ерга ниманидир чизади, гоҳ тошларни йиғиб, уйчага ўхшаган бир нималар қуради.

Анча пойладилар, кўп кутдилар. Автобуси қуриб кетсин, йўл-пўлда бузилганми, нима бало? Иссиқ элитди, тол танасига суяниб, кўзи мизғиб кетиб қолди.

Бола ўзи ўйлаб топган ҳар хил ўйинлардан зерикди. Каттароқ хивич топиб, камон ясаб кўрмоқчи бўлди. Ана у ерда таёқ ётибди. Олиб, у ёқ-бу ёғини кўрди. Йўқ, бўлмайди. Ташлади. Камонга мос новда қидириб, қизиқсиниб тўқай ичкарисига қараб кета бошлади. Аксига олиб топганларини қайириб кўриши билан синиб кетаверди. Янада ичкарилаб кетаверди.

… Автобуснинг бўғиқ сигналидан чўчиб кўзини очган кампир гарангсиб ўрнидан турди. Кун шомга томон оға бошлабди. Бу зорманда роса кеч қолди-да ўзиям. Зиналарига уриниб-суриниб бир амаллаб бўм-бўш уловга чиқди. Чап томондаги ўриндиққа жойлашиши билан ғилдираклар қўзғалди, орқасида қуюқ чанг кўтариб, илгари елди.

Кампир пинакка кетгандек кўзларини юмди. Болалик пайтларини, синглисининг беланчагини тебратиб ўтирган дамларни эслади. Гўё ўша онларга қайтгандек хаёли узоқ-узоқларга учди.

Кейинги бекатларда ҳам бир-икки киши чиқди. Дарёдан ўтиб, овули яқинида тушиб қолганида атрофга қоронғилик пардаси тортилиб борарди. Уйга қадар секин пиёда юриб борди. Келини сут соғилган челагини кўтариб молхона томондан келаётган экан.

— Келдингизми, эна? Яхши юришган эканми ҳаммалари? — деди. Сўнг қўлидаги челакни айвондаги илгакка осди-да, устига дока ёпиб, кампирга қайта пешвоз чиқиб, қўлидаги тугунни олди. Ичкари томон бир-икки қадам босиб, ортига ўгирилиб сўради:

— Неварангиз қани, ҳожатга ўтдими?

— А? — деди кампир бирдан талмовсираб. Шилқ этиб тупроқ ерга ўтирди-да, келинига қараб «Бола қани?» деди.

… Ўғли бир-иккита дўстини олиб, болани қидиришга кетди. Хуфтон кириб қолганда қаердан улов топади энди? Келини эсидан оғган, катта неваралари онасини елпийди. Кампир бир бурчакда ғужанак бўлиб ўтирибди. Шунча яшагани нима бўлди-ю, ҳозир ўзига ўлим тилаб ўтиргани нима бўлди. Ўғли улов топгани тақдирдаям, кечаси дарёдан ўтиш, катта тўқайдан кичик болани қидириш…

«Э Худо, жонимни ол», деди кампир ичида. «Жонимни ол, Яратган!»

Бир умр яшаш учун курашиб, ўлимни енгиб келди. Мана энди жон-жаҳди билан ўлишга ошиқяпти.

* * *

Эртасига кун ёйилиб қолган пайт икки ўртоғи билан ўғли майкачан, бир қўлида кўйлагига тугилган алланима билан кириб келди. Биттасининг қўлида ов милтиғиям бор.

— Болам қани? — жонҳолатда эрига пешвоз югурди келини.

— Тополмадик, — унинг ўрнига жавоб берди ўртоғи бошини қуйи солиб.

— Бу нима? — кўзлари ола-кула бўлиб тугилган эрининг кўйлагини апил-тапил еча бошлади келини.

Тугун суяклар билан тўла эди, ёш боланикига ўхшаб кетадиган суяклар билан…

Кампирнинг тилаги ижобат бўлмади, Яратган жонини олмади. «Бундай кунни кўрганимдан кўра ўлганим яхши эди, ўлиб кетганим яхши эди» дея кўнглидан ўтказганча ёруғ дунёда қолиб кетаверди.

Ана шунақа.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 375 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Iyun 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz