TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Мен оддий қишлоқ фуқаросиман. Сут ичиб, картошкани қўрада кўмиб еб катта бўлганман. Сутнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида аввалдан билардим. Аммо картошка ҳақида бундай деб ўйламасдим. Яқинда билдим, картошка нафақат таом, балки яхшигина дори ўрнини ҳам боса оларкан.
Эрта баҳорда ёмғир остида қолиб, тиш оғриғига дучор бўлдим. Кечалари симиллаб оғриб, жонимни суғуриб олай дерди. Тиш дўхтирига бориш учун машина топиш ёки туман марказига борадиган бирор ҳайдовчини излаш керак бўларди. Маҳалламиздаги ҳамшира оғриқ қолдирадиган таблетка берганди, у ҳам вақтинча таъсир кўрсатар экан.
Аммо кампирим оғриқ чорасини ҳам топди, пулни ҳам иқтисод қилди, мени ҳам азоблардан қутқарди. Хом картошкани олиб, унинг шарбатини чиқарди. Мен ҳар гал овқатдан сўнг картошка шарбати билан оғиз чая бошладим. Шу тариқа бир ҳафтага ҳам етмай тишларимдаги оғриқни даволаб бўлдим. Ҳозир ҳатто ёғин-сочинли кунларда ҳам тишим безовта қилмади. Қойилман, кампирим ҳақиқий сеҳргар экан!