Голливудча табассум актёрларнинг ташриф қоғози ҳисобланишига қарамай, баъзи юлдузлар ҳис-туйғуларини оммага кўрсатишни хоҳламайди. Lisa нашри табассум қилишни ёқтирмайдиган машҳурлар рўйхатини эълон қилди.
Виктория Бекҳэм
Виктория жамоатчиликка деярли табассумсиз намоён бўладиган юлдузлардан бири ҳисобланади. Кимлардир юлдузни керагидан ортиқ жиддий ҳисобласа, кимлардир унинг турмуш ўртоғи Бекҳэмга бундай норози қиёфали рафиқа билан осон эмас, деб ачинади. Унинг ўзи эса табассумини чиройли эмас, деб ҳисоблагани учун жиддий юз ифодасини маъқул билишини таъкидлайди. Ҳозирда дизайнер сифатида фаолият юритаётган собиқ Spice girls ижрочиси коллекциялардан бирини «Мода менинг табассумимни ўғирлади» деб номлаган.
Жонни Депп
Истеъдодли актёрни камдан кам ҳолда табассум билан кўриш мумкин. Жиддий қиёфа эса унинг ташқи кўриниши ва у кинода жонлантирган образларга мос эканини билиш қийин эмас. Аслида Деппга кулги бегона эмас, шунчаки у табассум қилиши учун атрофида суратчи ва фотокамералар бўлмаслиги керак.
Кристен Стюарт
Кристен суратларига назар ташланса, унинг юз қиёфасида кулгидан асар ҳам йўқлиги, шунингдек, ҳамиша маъюс кўринишини билиш мумкин. Актрисанинг сўзларига қараганда, у ҳеч қачон жамоатчиликка ёқишга ҳаракат қилмаган, у фақатгина севимли иши билан шуғулланишни, шунчаки кинода суратга тушишни истайди. «Мен папараццига табассум қилсам, одамлар мени нотўғри тушунади ва мени сотилган деб тушунадигандек туйилади. Шунинг учун ҳам камера қаршисида кулмайман», — дейди Стюарт.
Кира Найтли
«Андиша ва ғурур» фильмида Кира томонидан жонлантирилган мағрур Элизабет образи актрисанинг руҳиятига сингиб кетгандек тасаввур беради, чунки у камера қаршисида ҳамиша жиддий кўриниш беради.
Ким Кардашьян
Кардашьяннинг Instagram саҳифасида кулиб тушган суратлари онда-сонда кўзга ташланади. Ким жамоат жойларида табассум қилмаслигининг ўзига хос сабаби бор, унинг таъкидлашича айрим суратчилар, табассуми фотога муҳрланган юлдузлар суратини катта маблағга пуллайди, хўмрайган машҳурлар сурати эса арзонроқ туради.
Леонардо Ди Каприо
Голливудда ўз ўрнига эга бўлган ҳақиқий истеъдод эгаси Леонардо сўнгги вақтларда папараццилар сабаб кулмай қўйган. «Суратчилар ўзини ҳурматсиз ва агрессив тутишини жиним суймайди. Шахсий ҳаётимга бурун суқишлари ёқмагани боис ҳам камера қаршисида табассум қилмайман», — дейди Лео. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|