Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Оила, иш, омад, фаровонлик ва ҳоказолар тўлақонли бахтли бўлишимизнинг омилларидир. Мусулмон бўла туриб бизнинг икки дунё бахт-саодатимиз фақат Аллоҳнинг қўлида эканлигини англаб, бахтли ҳаётга интилишда ёлғиз Аллоҳ таолога дуо қиламиз. Ҳаётимизга бахт ва барака олиб кирувчи дуолар:
Касалликлардан сақловчи дуо
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман!
«Карийм, Азийм сифатига эга Зот Аллоҳ номи ила касаллик ва дардларнинг ёмонликларидан ва жаҳаннам оловидан паноҳ тилайман».
Ризқни кўпайтирувчи дуо
«Аллоҳим, сендан ҳалол, кенг ва баракали ризқ сўрайман».
Камбағалликдан сақловчи дуо
«Ё Аллоҳ, етти осмон ва Улуғ Аршнинг Роббиси! Қарзларимиз ва фақирлигимиздан халос эт!»
Алоқаларни мустаҳкамловчи дуо
«Аллоҳим, никоҳимизни бахтли-саодатли, баракали ва мустаҳкам қил. Бизларга давомли муҳаббат насиб эт. Бизларни фитна ва ғийбатлардан узоқлаштир. Одам алайҳиссалом ва Ҳавво Онамиз, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Онамиз Ҳадича розияллоҳу анҳо, Али ва Фотима розияллоҳу анҳумолар никоҳлари каби бизнинг никоҳимизни ҳам барқарор қил. Эй Роббимиз, ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт. Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни қабр азобидан сақлагин».
Орзуга етиш дуоси
«Эй Аллоҳим! Ҳидоят аҳлининг тавфиқини, ишонч аҳлининг амалларини, тавба аҳлининг холисликларини, сабр аҳлининг ҳимматини, қўрқув аҳлининг жидду жаҳдини, рағбат аҳлининг талабини, тақво аҳлининг ибодатгўйлигини ва илм аҳлининг илму маърифатини Сендан сўрайман. Токи Сендан қўрқайин. Эй Аллоҳим! Тоинки, Сенинг розилигингга ҳақдор бўладиган тоатингда бир амал қилайин деб ва тоинки Сендан қўрқиб тавбани Сенга холис қилайин деб ва тоинки насиҳатни Сендан ҳаё қилиб холис қилайин деб ва тоинки, ишларнинг барчасида Сенга таваккал қилайин деб ва Сенга яхши гумонда (бўлай деб) мени гуноҳларингдан тўсадиган бир қўрқинчни Сендан сўрайман. Эй нурни яратувчи зот (барча айбу-нуқсондан) поксан».
Азоб-уқубатларни аритувчи дуо
«Аллоҳнинг номи билан азоб-уқубат келтирувчи барча нарсалардан шифо, нафснинг ёмонликларидан, ҳасадчининг назаридан паноҳ тилайман».
Солиҳ зурриёт сўраш дуоси
«Эй Роббим, менга ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен дуони эшитувчисан» («Имрон» сураси, 38-оят).
Ғамдан сақловчи дуо
«Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан паноҳ сўрайман. Ожизликдан, дангасаликдан паноҳ сўрайман. Бахилликдан, қўрқоқликдан паноҳ сўрайман. Қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман». Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|